

“Corriere dello Sport” маълумотига кўра, бразилиялик футболчига "Милан" ва "Рома" қизиқиш билдирмоқда.
20 ёшли Эндрикнинг "Реал"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани Бразилияда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Нашр маълумотига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти футболчига январда янги жамоа топишни маслаҳат берган.
"Милан" ёзги трансферлар ойнасида ҳам Эндрикни қўлга киритишга қизиққан ва унинг агентлари билан учрашган эди. "Россонери" қишда трансферни амалга оширишга яна бир бор уриниб кўриши мумкин. "Рома" ҳам номзодлар қаторида.
"Реал" футболчини сотишга тайёр эмас, аммо уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Яқин ҳафталарда Жозе Моуринью Эндрик билан биргаликда унинг келажаги бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Эндрик жорий мавсумда Ла Лиганинг атиги битта учрашувида майдонга тушди ва 86-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.



