UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  19 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Энди футболда нафақат тана, балки мияни ҳам шуғуллантиришяпти Янгиликлар

Энди футболда нафақат тана, балки мияни ҳам шуғуллантиришяпти

"Лестер" - "Тоттенхэм" учрашуви, лондонликлар тўпни дарвозадан ўйинга киритишди, рақиб прессинг уюштиряпти.

Ян Вертонген қийин вазиятда - у узун пас берса, тўп йўқотилиши мумкин ёки дарвозабонга таваккал пас варианти бор. Роузни Перес ёпишга тайёр турибди. Нега ўнгга пас бермайди (Вертонген ўша қанотни кўрмаяпти)? Чунки бу вазиятда Жейми Варди "Тоттенхэм" қайси қанотдан ҳужум қилишини белгилаб берди. Форвард икки марказий ҳимоячи ўртасига тушди ва Вертонген нариги қанот ёпилди деб ҳисоблаб, фақат чап билан ўйнашга қарор қилди.

Бир дақиқадан сўнг вазият такрорланди.


Иккала ҳолатда ҳам "Тоттенхэм" тўпни йўқотган, чунки "Лестер" тўпсиз ҳаракат қилиб, ўйин қайси қанотда бўлишини белгилаб бериб, прессинг уюштирмоқда.


Варди ҳеч қачон ақлли футболчи сифатида ҳисобланмаган, аммо форвард бу вазиятларни ўқий олди, албатта, Брендан Рожерснинг ёрдами билан. Ҳозир аниқ қарорлар ва идеал позиция худди ажойиб дриблинг каби муҳим.


Яна бир идеал мисол - 2016/17 мавсумда "Хоффенхайм"нинг "Лейпциг"га қарши баҳсдаги қарши ҳужуми. Себастьян Руди  олдинга қараб интилмоқда. Бир рақиб орқада, иккинчиси ҳимояга қайтмоқда, учинчиси қанотга ўтяпти. Руди марказдаги доирага яқинлашмоқд, бу вақт ичида эса Сандро Вагнер (қизил бутсада) марказий ҳимоячини ўз ортидан эргаштириб, қанот футболчиси (у ҳали кадрда йўқ) учун жой очиб беряпти.

Кейин тўп чап қанотда очилган Надим Амирига узатилади, у эса Крамаричга пас беради. Натижада Амири-Крамарич дарвозабон билан 2га1 чиқмоқда. Бир неча сониядан сўнг Амири ҳисобни очди.

Юлиан Нагельсманн истагани бўлди, у бундай ҳаракатларни зигзаг услубида очилиш дейди: тўп марказдан қанотга оширилади, кейин марказга ва тўп такроран қанотдаги футболчига узатилади. Бу ҳужумда тасодифий юришлар йўқ.


"Футболдаги хаккерлар: Фан ва маълумотлар революцияси санъати" китоби муаллифи Кристоф Бьерманн ўша пайт "Хоффенхайм" машғулотларида бўлиб, ўнлаб машғулотларни кўрди ва уларнинг ҳаммасини ҳам тушуна олмади.

- Футболчиларда кенглиги 15 метр, узунлиги ярим майдонга тенг ҳудуд бўлади. Қисқа паслар билан зич ҳимоядан ўтиш керак.


- Майдонга икки жуфт дарвозаолиб чиқилади: Футбол дарвозалари тўғрисига хоккей дарвозалари қўйилади. Футболчилар қанот алмашиб, диагоналларни синаб, дарвозага зарба беришади.


- Бу машғулотлар жамоа психологи Ян Майер билан ўйлаб топилган. "Машғулот пайтида уларнинг боши айланиб қолишини хоҳлаймиз" - деган психолог.


Ҳимоячи Бенжамин Хюбнер машғулотлардаги ғояни тушуниш учун бир неча ҳафта керак бўлганини айтганди.


"Нагельсманн ўйинни бир неча қисмга бўляпти. Ҳар бир қисм бўйича махсус машғулотлардан сўнг, улар битта ўйинга жамланмоқда" - деган эди Сандро Вагнер.


Цуценхаузендаги катта экранни эсингиздами? Нагельсманн машғулот пайтида айнан шу экран орқали тактик видеоларни кўрсатиб, футболчиларга майдонда нима содир бўлаётганини тушунтирган. Аммо бу жараённинг бир қисми. "Хоффенхайм" бунданда жиддийроқ ишлайди.

Майер 2008 йилдан бери "Хоффенхайм"да. Ҳаммаси у мураббийлар билан бир жиҳатни сезиб қолганидан бошланди. Асосий жамоага ўтган барча ёш футболчилар битта нарсани айтишарди: "Ух, бу ерда ҳаммаси тезроқ экан". Гап жисмоний ҳолатда эмас, уларнинг баъхилари катталардан бақувватроқ эди. Ҳаммаси қарорлар тезлигида эди.


Клуб психологи ҳаммасини аниқ тушунтириб берди: Авваллари автоматик равишда ўйнашган бўлса (ўйламасдан пас бериш), ҳозир бу етарли эмас, ҳаммаси қийинлашиб кетган. ФИФА тадқиқотларига кўра, замонавий футболчилар 60 йиллардаги ўйинчилардан 35% тез ва пасларда аниқроқ. Германия терма жамоаси 2006 йилдан 2014 йилгача тўп билан бўлиш вақтини 2,9 сониядан 0,9 сонияга етказган. Бундей темпда тез ўйламасанг аниқликни сақлаб қолишнинг иложи йўқ.


"Биз мия ичидаги жараённи тезлаштирмоқчимиз. Кўплаб футболчилар жуда секин ўйлашади, аммо тезлик устида ишлаш мумкин" - деб тушунтирганди Майер.

Ўйинлар ўйлаш тезлигини оширади. Ҳаммаси учувчилардан бошланган


Минглаб футболчилар тадқиқот ўйлаб топилишидан аввал мияларини шуғуллантиришган. УЕФА мураббийи Эми Прайснинг (ўйинларнинг ўйлашга таъсирини ўрганган) сўзларига кўра, бунда хатто оддий FIFA (компьютер ўйини) ёрдам бериши мумкин: 

"Футболга мослашган компьютер ўйинлари тактика ҳақида аниқ тушунча беради" деганди Прайс. Кимдир айтайин симуляторлардан фойдаланади. Масалан, Алекс Ивоби 2016 йилда футбол учрашувларидан олдин рақибни ўрганиш учун FIFA ўйнаган экан. Аммо баъзи клубларда компьютер ўйинлари - машғулотнинг ажралмас қисми. Гап FIFA ёки PES ҳақида кетмаяпти.


"Хоффенхайм" футболчилари ҳафтада бир марта машғулот марказидаги биринчи қаватда планшетлар ёрдамида Майер ва SAP компанияси ишлаб чиққан иловаларни ўйнашади. Футболчиларга кўпроқ мияни ишга соладиган ўйин берилади.  Масалан, кўк ва олов рангдаги футболчилар жойлашган майдон кўрсатилади. Ким кўпроқлигини тезда аниқлаш лозим. Ҳар бир жавобдан сўнг майдондагилар сони ортиб бораверади ва жавоб қийинлашади.


"Бундай ўйинлар қарор қабул қилиш тезлигига ёрдам беради. Замонавий дунёда 0,3 сония катта устунлик дегани" - дейди Майер.


Шунга ўхшаш ўйин сеанслари Голландиянинг АЗ клубида ҳам бор: Футбол майдонига ўхшаш ҳудуд, унда кўк ва олов рангдаги космик кемалар мавжуд, футболчи эса улардан бирини бошқаради. Вазифа - йўлма-йўл сариқ олтибурчакка ўқ узиб, қолганларни керакли ҳудудга олиб ўтиш. Ўйинчи бир неча предметларни ҳисобга олиши, уларнинг ҳаракатига реакция қилиши лозим.


Бу услуб харбий авиациядан кириб келган. 90 йилларда Исроил харбий ҳаво кучлари психологи Даниэль Гофер Space Fortress ўйини (уни реакцияни ўрганиш учун ўйлаб топишган) учувчиларнинг ўйлаш қобилиятини яхшилашини пайқаган. Вазифа оддий: Кемани бошқариш ва рақиб зарбаларидан қочиб, миналарни йўқ қилиш керак.


Гофернинг тадқиқоти 94 йилда Human Factors журналида чоп этилди. Гофер тадқиқотга 58 нафар курсантни жалб қилди ва уларни гуруҳларга бўлди: Бир гуруҳ курсантлар учишга тайёрланиш учун Space Fortress ўйинидан фойдаланди, қолганлари эса одатий машғулотларни давом эттиришди. Олимлар уларнинг ўсишини кузатиб боришди. Кўп натижалар солиштирилди. Статистика бўйича, ўйин ўйнаганлар гуруҳи 33та кўрсаткичнинг 27таси бўйича оддий машғулотларда иштирок этганлардан устунлиги аниқланди.


Шунша ўхшаш машғулотлар NASA ва дунёнинг турли харбий ҳаво кучларида фойдаланилади. Бундай ўйин/тестларни интернетда ҳам топишингиз мумкин.


Илк маротаба бу технологияни 2001 йил спортда қўллаб кўришган. Applied Cognitive Engireering (ACE) компанияси Гофер билан ҳамкорликда илова яратишни бошлади. Аввалига эътибор хоккей ва баскетболга қатарилди, 2015 йилда эса футболчилар учун илова яратишга ACE Евроиттифоқдан 1,9 млн. евролик грант олган. Шундай қилиб InterlliGym Football яратилди ва у ПСВ, АЗ, "Залцбург", "Рапид", "Гамбург" ва "Арминия" футболчиларида синовдан ўтказилди. Машғулотларга 600га яқин футболчи жалб қилинди.


Хўш, иш беряптими?

Ҳозирча фақат яратувчилар билан фақат тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Унга четдан мутахассислар жалб қилинган (масалан, мураббийлар), аммо ҳозирча буни мустақил тест деб бўлмайди.

Учувчилар каби немис ва голландиялик футболчиларни (14-17 ёш) ҳам икки гуруҳга бўлишди. Биринчи гуруҳдагилар Soccer IntelliGym ўйинлари ёрдамида машғулотлар ўтказишди, қолган йигитлар эса одатдагидек - футбол видеоларини кўришди, узатма, зарба, фол ва очилишларни ўрганишди. 10 ҳафта давом этган тажриба давомида болалар майдонда оддий ва қийин ҳолатлардан чиқишга уринишди.

Машғулотлар икки босқичда баҳоланди: Аввалига лицензиялик мураббийлар томонидан, кейин мустақил экспертлар видео орқали. Баҳо берувчиларнинг иккинчи гуруҳига ким қандай тартибда машғулот ўтказгани айтилмади. Шунчаки қарорлар бўйича баҳо қўйишди.

Ўйинчилар тўрт мезон бўйича баҳоланди: Ҳужум, ҳимоя, ҳимоядан ҳужумга ўтиш ва аксинча. IntelliGym маълумотларига кўра, иловалардан фойдаланган футболчилар 10 ҳафта ичида позиция танлашда 56% ва тўғри қарор қабул қилишда 26% ўсишга эришишди. Классик гуруҳ вакиллари эса 10%га.


ПСВда IntelliGym бўйича ишлаган Юррит Сандерснинг фикрича, хулоса чиқаришга ҳали эрта: "Футболчилар нима сабабдан ўсганини айтиш қийин: Ўйин туфайлими ёки бошқа сабаб борми?"


АЗдагилар эса хурсанд: "Ажойиб натижаларнинг гувоҳига айланяпмиз. Бу услуб клубимиз фалсафасига жуда мос. Бундай машғулотлардан сўнг футболчилар вазиятларни осонроқ ўқишади" - деганди клуб ривожланиш бўлими раҳбари Марин Бейкер.


Тез орада бундай иловалар ҳаммада бўладими?

Балки шундайдир. Тахминларга кўра, планшетдаги ўйинларни реал машғулотларга қўшиб юборишади. Масалан - ўша "Хоффенхайм". Клуб базасида Footbonaut деб номланувчи катта ангар бор. У ерда 64та сектор билан ўралган 14га14 метрли майдон мавжуд. Футболчи марказга туриб олади ва унга ҳар томондан тўплар учиб келади, уларнинг тезлиги ва траекториясини назорат қилиш мумкин. Футболчининг вазифаси - пасни қабул қилиб, керакли секторга (улар махсус рангда ёнади) тўпни йўналтириш лозим. Footbonaut машғулотлари "Хоффенхайм"нинг барча ёшдаги жамоалари учун муҳим, асосий жамоа ўйинчилари ўзи истаганда бу ангарда ишлаши мумкин. Бундай тренажернинг аналоги кўплаб академияларда бор - масалан, "Краснодар"да.

Энди футболчилар нафақат жисмоний, балки ўйлашга мўлжалланган тестлардан ўтганини эшитсангиз ҳайрон бўлмайсиз. Ўша "Хоффенхайм"да мия ижро функцияларининг баҳолаш тизими мавжуд. Футболчилар маълум бир овоз сигналидан сўнг турли рангдаги тугмачаларни босишлари керак. Тест 350та тугмачадан иборат. Битта тугмачани босиш учун ўртача 0,5 сония вақт кетади. Энг ёмон натижа - 0,8 сония.


Бу 0,3 сония майдонда катта фарқни ҳосил қилади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика