UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди Янгиликлар

Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Футболчининг номида бўлган машинада икки марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган.

"Челси" клуби футболчиси Энцо Фернандес автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Энцо ўтган йилнинг 27 декабрь ва шу йилнинг 24 январь саналарида икки марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. 

Биринчи ҳолатда футболчининг номидаги Porsche Cayenne машинасида Суонсида тезлик оширилган, иккинчи вазиятда эса шу машина ҳайдовчиси Лланеллида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган. 

Энцо Фернандес бу қоидабузарлик пайтида рулда ким бўлганини аниқлаб бера олмаган. Қонунга кўра, автомобил ҳайдовчиси бирор қоидабузарлик пайтида ҳайдовчи ким бўлганини аниқлаб бериши керак. Шу билан бирга, машина бошқарувчида Энцо Фернандес бўлгани ҳам исботланмаган. Бироқ, машина футболчининг номида бўлганлиги сабаб у барибир айбдор деб топилган.

Якунда суд Энцо Фернандесни машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва умумий ҳисобда 3020 фунт жаримага тортди. Суд Энцо Фернандеснинг иштирокисиз ҳукм чиқарган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика