UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  0 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 1:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  30 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  65 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

Эмилиано Сала қандай самолётда қаерда йўқолди? ФОТО Янгиликлар

Эмилиано Сала қандай самолётда қаерда йўқолди? ФОТО

Бугун интернет оламида даҳшатли хабар тарқалди.

Хўш, самолётда йўқолган ҳужумчи Эмилиано Сала аслида ким эди? Твиттерларни титкилаб, кўплаб маълумотларни топдик ва уларни бир хабарга жойладик.

Аввал бошидан бошлаймиз. Бундан икки кун олдин аргентиналик футболчи Кардиффга борди ва у ерда фотосессиялар уюштирди. Шунингдек, Саланинг рекорд 20 миллион евро эвазига "Кардифф"га ўтгани маълум қилинди.

У эртаси куни собиқ жамоадошлари билан ҳайрлашиш учун Нантга қайтди. У хайрлашгани борасида инстаграмга пост ҳам қўйди.

Кийимларини, умуман олганда, ўзига керакли барча буюмларни олиб, у ушбу самолётга ўтирди.

Полиция баёнотига кўра, "Кардифф" клубига тегишли бўлган бу самолёт бу йил техник кўрикдан ўтмаган экан. У Францияга ҳам айнан ушбу самолётда учиб борган.

Диспетчерлар ушбу иш учун полицияга кўрсатма беришди. Уларнинг айтишича, самолёт учувчиси барқарор алоқада бўлиб турган ва бирданига узилиш рўй берган. Самолёт тахминан шу жойда радардан ғойиб бўлган.

Бу ҳолат бугун тунда, бизнинг вақт билан тунги 12:30лар атрофида содир бўлган. Айни дамда Франция  ва Италия полицияси йўқолган самолётни қидиришмоқда. Ҳозирча улар ҳам бу борада расмий баёнот беришдан қочишмоқда.

Ҳозирча футболчининг ўлган ёки тириклиги борасида расмий маълумот берилмаган. Шу боисдан воқеалар ривожини кутамиз. Айтганча, Википедия очиқ энциклопедия бўлиб, ундаги матнларни исталган инсон ўзгартира олиши мумкин.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика