Эмери ПСЖга қандай футболчи етишмаётганини айтди

Aslanov Jasurbek
19 дек 2017, 15:52
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери қишки трансфер ойнасида жамоани қандай кучайтирмоқчи эканлиги ҳақида айтиб берди.

"Бизга Тьяго Мотта каби футболчи етишмаяпти. Бу жойга футболчи қидириб кўрармиз. Дани Алвес чоршанба куни ("Кан" билан) ўйнамайди, Тома Меньеда майдонга чиқиш имконияти бўлади.

Меньедан кўнглимиз тўқ. Асосий таркибда ўнг қанот ҳимоячиси ролига у ва Алвеш ўртасида ҳақиқий кураш кечмоқда. Клубдагилар у тайёр бўлишини ва яхши ўйнашини исташмоқда" - дейди Эмери.

Мотта тиззасини операция қилдириши керак. Футболчи қишки танаффусдан сўнг сафга қайтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›