UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  0 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  4

Эмери финалдан олдин нималар деди? Янгиликлар

Эмери финалдан олдин нималар деди?

"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси финали доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзимиз билан фахрланамиз. Энди сўнгги қадамни ташлаш керак. Бу билан бизнинг лойиҳаларимиз сустлашмайди ва тўхтаб ҳам қолмайди.

Европа лигасида сўнгги йилларда рақобат анчагина ошган. Ўз навбатида "Вильярреал" ҳам мавсум давомида ҳақли ғалабаларга эришди. "Манчестер Юнайтед"га жанг таклиф қилиш учун доимо яхши жисмоний ҳолатда бўлиш керак.

Клубимизнинг тарихи ажойиб онларга жуда бой, бироқ уларнинг аксарияти яқин ўтмишда юзага келди. Шу давр мобайнида МЮ кўплаб клублардан устунлигини намойиш қилди. Лекин бизнинг қарашларимиз ўзгача ва бу финалда фойда келтириши мумкин.

Машғулотларда мушук-сичқон ўйнамаймиз. Биз ўйинни назорат қилиш бобида ишлаймиз. Ўйинда эса МЮга кучли томонларини кўрсатиш учун имкон қолдирмаслигимиз керак.

Ҳар бир финал бошқача қабул қилинади. Мен шу кунга қадар финалларга аутсайдер сифатида борган жамоа билан ишлаганман. Барча ўйин олдидан шундай фикрлар билдирганди. Эртага ҳам ўз ишимизни бажаришга ҳаракат қиламиз. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик.

МЮда жароҳатланганларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар етарлича. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Бу турнир, бу финал, унда ғалабага эришиш керак. Унда иккинчи имконият тақдим қилинмайди", - деди Эмери.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика