

Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. "Сариқ сувости кемаси" 95-дақиқада ҳимоячи Мандининг автоголи сабаб ғалабани қўлдан чиқаришди.
"Бундай рақибга қарши дуранг яхши натижа ҳисобланади. Аммо ҳозирги ҳолатда эмас. Биз жуда хафа бўлдик. Ўйиндан сўнг ярим соат кийим алмаштириш хонасида бўлдим ва кўзимга келган нарсани тепиб ташладим", - дейди мутахассис.
"Вильярреал" Ла Лигани учта дуранг билан бошлади ва жадвалда 11-ўринда бормоқда. Клуб Европа Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.



