Элёржон Акбаров: «Насаф»га қарши учрашувда ўйиним қовушмаганидан хижолатдаман»

Narzulla Saydullayev
10 май 2016, 17:02
Олий лига саккизинчи туридан жой олган «Насаф» — «Қизилқум» учрашувидан (2:0) сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячиси Элёржон Акбаров фикрлари билан қизиқдик.

— Қаршида ўйин қийин ўтишини олдиндан билардик, — дейди Элёржон Акбаров. — Аввалги турда «Бухоро» жамоаси билан ўз майдонимизда кечган баҳсда муҳим очколарни бой берганимиз туфайли бу гал барча эътиборимизни сафардан ижобий натижа билан қайтишга қаратгандик. Жамоамиз мураббийлари илк маротаба чемпионат учрашувида мени бошланғич таркибга киритишганидан жуда хурсанд бўлдим. Афсуски, унда ўз дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юборганимиз руҳиятимизга салбий таъсир қилди. Вазият ўнгланмасдан ўйинни иккинчи маротаба майдон марказидан бошлаганимиз аҳволимизни қийинлаштирди.

Ушбу ўйинда мухлисларимизни, айниқса, мураббийларимиз ишончини оқлай олмаганимдан хижолатдаман. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён деб бекорга айтишмаган. Ўз устимда кўпроқ ишлаб, кейинги учрашувларда «Қизилқум»нинг муваффақият қозониши учун бор куч ва маҳоратимни ишга соламан.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz