UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  4 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди? Янгиликлар

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Максим Шацких ва ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги "Истиқлол" (Эрон)га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Шацких: "Истиқлол"ни ўрганиш ва тайёргарликка кўп вақтимиз бўлмади, лекин имкон қадар рақибни таҳлил қилдик. Ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим саналади. Ҳар бир очконинг қадри катта. Биз яхши ўйин кўрсатган ҳолда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Рақиб сафида деярли барча ҳужумларни Машарипов ташкил қилаётганини айтган бўлардим. Умид қиламанки, эртага унинг куни бўлмайди ва биз уни тўхтата оламиз. Беллашувда режаларимизни ишга солиб, керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз". 

Ҳожиакбар Алижонов: "Эртанги баҳс ҳар икки жамоа учун жуда муҳим ва ғалабанинг аҳамияти юқори. Биз бор кучимизни бериб, уйга ғалаба билан қайтиш ва ишқибозларимизни хурсанд этишга уринамиз".


Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика