UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  80 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  15 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикаси Янгиликлар

Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикаси

"Насаф" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси жамоа дарвозабони Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикасини тақдим этди.


"Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатди. Жамоа муваффақиятларига Элдорбек Суюновнинг хизмати катта бўлди", - дейилади хабарда.

Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда (Олий лига, ОЧЛ, Ўзбекистон кубоги) жами 29 ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 19 маротаба тўп олиб чиқди. Шунингдек, Элдорбек Суюнов 14 учрашувда ўз дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.

"Насаф" дарвозабони ОЧЛ доирасидаги иккита ўйинда ("Ал Аҳли" (БАА) - "Насаф" 0:0, "Насаф" - "Ал Аҳли" (СА) 0:0) расман учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган. Қолаверса Олий лига баҳсларида бир неча маротаба беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда "Насаф" билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди ва футболчилик фаолиятидаги учинчи бронза медалларини қўлга киритди.


Элдорбек Суюнов Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққанди. Яқиндагина "Насаф" посбони Москвада жарроҳлик столига ётқизилди ва операция муваффақиятли ўтказилди. Элдорбек Суюнов эндиликда кейинги мавсумдан бошлаб майдонга қайтади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика