Элдорбек Суюнов операция қилинди
11 ноя 2015 14:22
Янгиликлар
Элдорбек Суюнов операция қилинди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов бугун Москвада жароҳатини операция қилдирди.
Бугун Элдорбек Суюнов Москва шаҳрида оёғидан олган жароҳатини операция қилдириш учун жарроҳлик столига ётқизилди. 40 дақиқа давом этган операция муваффақиятли ўтди.
Шифокорлар Элдорбек Суюновга 1 ойдан сўнг машғулотларда иштирок этишни бошлаши мумкинлигини таъкидлашган.
"Насаф" посбони яна бир неча кун Москва шаҳрида муолажа олади ва шундан сўнг юртимизга қайтиб келади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар