UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Гаттузо: "Жуда аянчли йўлда қолиб кетганмиз"  0 19:17Вудворд қишки трансферлар ойнасида 7 футболчи билан келиша олмади  8 19:09Славко Дамьянович: "Локомотив"га ўтганимдан хурсандман"  3 18:48Ла Лига 21-тур рамзий жамоаси эълон қилинди  5 18:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 18:25"Тоттенхэм" Почеттинодан яна 10 миллион евро ишлаб олиши мумкин  4 18:10Зинедин Зидан: "Реал" ҳотиржамликка берилмаслиги зарур. Мавсум тугашига ҳали анча бор"  13 18:01Старриж РПЛ клубига ўтади?!  1 17:38Неймар: "Фаолиятимдаги энг яхши формадаман"  12 17:14Жаҳоннинг энг қиммат таянч ярим ҳимоячилари  24 17:07ОЧЛ. "Бунёдкор" эртага оқ либосда ўйнайди  33 16:48Олмо "Лейпциг"га ўтгунга қадар 4 бор "Бавария" таклифини рад этган  1 16:31Фарғона вилояти кубоги. Иккинчи кун. "Нефтчи", "Истиқлол" ва "Қўқон 1912"да ғалаба  3 16:27Карикатура: "Валенсия" "Барселона"дан 3 очко тортиб олди  8 16:06АГМК тайёргарлик босқичини БААда давом эттиради  7

Элдор Шомуродовнинг 2019 йилдаги статистикаси Янгиликлар

Элдор Шомуродовнинг 2019 йилдаги статистикаси

Кеча, 8 декабрь куни "Ростов" РПЛнинг 19-тури доирасида "Спартак" меҳмони бўлди.

Москвадаги баҳсда ростовликлар "Спартак" дарвозасини 4 марта ишғол қилишди ва ўйин 4:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. "Ростов" тўртта гол урганига қарамасдан, уларнинг бирортаси Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Шомуродов ҳисобига ёзилмади, бироқ ҳамюртимиз 2та голда иштирок этди (1та ассист) ва ўз жамоаси учун пенальти ишлаб берди. Попов ушбу 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Шундай қилиб, Элдор Шомуродов учун футбол йили якунига етди. "Ростов"нинг РПЛдаги кейинги учрашуви 2020 йилнинг 1 март куни бўлиб ўтади.


Шомуродов 2019 йилда қандай натижаларга эришди?

Элдор Шомуродов учун 2019 йил БААдаги Осиё Кубоги билан бошланди. 9 январь, 2019 йил. Ҳужумчимиз Уммонга қарши гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида 83-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 2 дақиқа ўтиб ўз номини таблога ёздириб, Ўзбекистон терма жамоасига ғалабани олиб берди.

Навбатдаги учрашув Туркманистонга қарши бўлди. Ўша пайтда МТЖни бошқараётган Эктор Купер Шомуродовни асосий таркибга киритишга қарор қилди ва адашмади. Терма жамоамиз биринчи таймдаёқ рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилди. Уларнинг 2тасида Элдор бош ролни ижро этди. Гуруҳдаги сўнгги ўйинимиз Осиё гранди - Японияга қарши ўтказилди. Ушбу ўйинни кўпчилик яхши эсласа керак. Шомуродов японларнинг икки ҳимоячисини кўрдим демай, ўнг оёғининг ташқи қисми билан дарвозани ишғол қилди. Бироқ жамоамиз ҳисобдаги устунликни ушлаб қола билмади ва Япония Муто ҳамда Шиотани голлари эвазига ғалабага эришди.

TAS-IX эмас



Гуруҳни 2-ўрин билан якунлаган терма жамоамиз 1/16 финал босқичида Австралия билан тўқнаш келди. Элдор бу учрашувда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, аммо Метью Райан сўнгги паллада ҳужумчимиз зарбасини қийинчилик билан қайтариб қолди. Баҳснинг асосий ва қўшимча вақтларида гол киритилмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди ва Австралия 11 метрлик зарбаларда омадлироқ чиқиб, кейинги босқичга йўл олди.

Элдор Шомуродов Осиё чемпионати-2019да
Ўйин4
Гол4
Ассист-
Майдонда ўтказган вақти257 дақиқа


Март ойида Россия Премьер-лигаси баҳслари бошланди, аммо Шомуродов ўзини кўрсата олмади. Элдор ўша баҳор "Ростов" сафида бор-йўғи 2та гол ура олди. Ҳужумчимиз ўша пайтлар кўпроқ терма жамоада ўзини кўрсатаётган эди. Ўзбекистон терма жамоаси март ойининг охирларида China Cup-2019 турнирида иштирок этди. Уругвай, Хитой, Таиланд ва Ўзбекистон иштирок этган мусобақанинг дастлабки ярим финалида ҳамюртларимиз Жанубий Америка вакилига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда Элдорнинг ягона голи терма жамоамизга ғалабани тақдим этди.

Ёзги танаффусда ўз хатолари устида ишлаб, ажойиб формага кириб олган Шомуродов Россия Премьер-лигасининг илк туридаёқ гол уришга эришди. "Оренбург"га қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган Элдор "Спартак" билан ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган бўлсада, РПЛнинг кейинги 3та учрашувида 3 марта дарвозабонлар дилини хира қилди.

"Рубин" ва "Локомотив" каби Россиянинг номдор клубларига гол ура олган Элдор сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 учрашувларини бошлади. Натижада хабарингиз бор: Фаластиндан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Эктор Купер МТЖни тарк этди. Бу ўзгаришлар Элдорнинг ўйинига таъсир қилмади ва ҳужумчимиз гол уришда давом этди. Шомуродов сентябрь охири ва октябрнинг бошидаги 3та баҳсда ("Тамбов", "Динамо", ЦСКА) 3та гол киритди. Кейин яна терма жамоа ўйинлари бошланди. Форвард Вадим Абрамов қўл остида ҳам муваффақиятли ўйин кўрсатиб, Яман дарвозасини 1, Сингапурникини эса 2 марта ишғол қилди.

Октябрь ойидаги терма жамоа баҳсларидан сўнг Шомуродовнинг РПЛдаги голсиз серияси бошланди ва у йил охиригача сақланиб қолди. Шомуродов ноябрда яна терма жамоа баҳсларида иштирок этди ва Саудия Арабистони ҳамда Фаластин дарвозаларини ишғол қилди. Бироқ бу маҳсулдорлик "Ростов"да кўринмади.

Ноябрь охирларида Ростов клубида молиявий қийинчиликлар бошлангани, қишки танаффусда жамоани бир қатор етакчилар (улар орасида Элдор ҳам бор) тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар ҳақиқатга яқин бўлса керак, чунки жамоа ўйинида ҳам инқироз кузатилди. "Ростов" ноябрь ҳамда декабрь ойларида ўтказган 5та учрашувнинг бор-йўғи 1тасида ғалабага эришди. Шундай қилиб, Шомуродов "Спартак"га қарши баҳс билан 2019 йилни якунига етказди.


Элдор Шомуродовнинг 2019 йилдаги статистикаси
Ўзбекистон терма жамоасиСтатистика"Ростов"
12Ўйин34
11Гол14
-Ассист4
-Сариқ карточка3
-Қизил карточка-


Рейтинг: +46   

Фикрлар

+10   
09 дек 15:53:14
Red Manchester
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Лиён Шомуродовни кузатди, натижада Чаловни сотиб олишга карор килди) Элдор эса поълиятини Сариосиёнинг "Анорпарвар" кулупида давом эттиришга мопақ бўлди. Хранический маддохлар бу сапарам еппўйгач, эндиликда улар Малайзияда тўп сураёткан Тўраевни Барса скаутлари кузатишидан умидвор!
Kim bo'senam achinaman sanga... Afsus!
+9   
09 дек 15:31:55
Don Karleon
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Лиён Шомуродовни кузатди, натижада Чаловни сотиб олишга карор килди) Элдор эса поълиятини Сариосиёнинг "Анорпарвар" кулупида давом эттиришга мопақ бўлди. Хранический маддохлар бу сапарам еппўйгач, эндиликда улар Малайзияда тўп сураёткан Тўраевни Барса скаутлари кузатишидан умидвор!
Сен Узбекистонда фахрланадиган инсон борми узи? Хаммадан акллимисан, идеал инсонмисан? Сен маддох деб атайдиганлар аслида уз юртдоши муваффакиятларидан кувонадиган, узи умрида курмаган жойларини мехнати билан ушанга интилайотган юртдошига самимий тилаяпти. Сенга ухшаганларни эса халкимиз оддийгина килиб галамис дейди. Сен каби юртдошимиз борлигидан ор киламан, Элдор кабилардан эса фахрланаман. Минг ланат булсин сенга
+4   
09 дек 18:25:24
Хонмирзо
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Лиён Шомуродовни кузатди, натижада Чаловни сотиб олишга карор килди) Элдор эса поълиятини Сариосиёнинг "Анорпарвар" кулупида давом эттиришга мопақ бўлди. Хранический маддохлар бу сапарам еппўйгач, эндиликда улар Малайзияда тўп сураёткан Тўраевни Барса скаутлари кузатишидан умидвор!
Ўзингизча кулдингизда а?! Сизнингча бизда ҳамма шундай шевада, хатолар билан ёзадида а? Сиз даҳосиз, ақлда тенгсизсиз, устимиздан куласизда.
Бир кўришиб қолсак мириқиб дилдан суҳбатлашардик, манзилингизни ёзворинг сир бўлмаса.
+3   
09 дек 15:49:55
Ixtiyor1990
Oʻzbekiston wu Eldor atrofiga quriw kere xujumlani Masharipov bn Xamdamov ikki qanotdan pas berip tursa Eldorri oʻzi eplidi uyogʻini
+3   
09 дек 15:08:40
Uzbekistan
Yurgen klop bir qziqb wu Eldorri jamoasiga osa bolardide origidan o'lsa o'ligi ortig' oyinchide liverpol jamoaviy oyinda juda mukammal jamoa eldor liverpolda ochilb ketardi tori asosiy tarkib bowida orzu boladi lekin kurawsa tinimsiz mehnat qsa samarasni beradi
+2   
09 дек 15:08:21
EldorShomurodovTv
Марфуша! Ғам-ғуссага не ҳожат. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунақа статистикларни ёзавердиларинг, мана оқибатда бечора "бачча"ни ўйини йўқолди. 7 турдан бери гол ура олмаяпти. Бекорга босимда қоляпти. Ўзига қўйиб бериш керак эди, ҳадеб осмонга кўтаравермасдан. Шальке, Севиля, Лион, Галатасарой деявериш керак эмас.
Shomurodovga hech nima bolgani yoq. Rostovda inqiroz boldi va u Eldorga ham tasir qildi. Eldor hali ozini korsatadi
+2   
09 дек 15:03:34
smiletea
Футбол ТВни "out side" курсатувида чикди, Реал академиясида тарбияланган, Испанияни Секунда Б лигасини Севиля клубида хужумчимиз бор экан. 25 та уйинда 20 та гол уриб, тупурар булибти. Хозирги кунда жарохатда экан. Шундай хужумчимиз бор экан , Абрамов бир кизиб курса булар экан.
+2   
09 дек 14:57:18
man utd andijon
2019-yil Eldor uchun omadli keldi.
2020-yilda Eldor uchun yana xam omadli keliwini Olloxdan so'rab qolamiz,terma jamoamiz xaloskori bizni jaxon chempionatiga olib chiq!!!
+1   
10 дек 18:02:09
Abdulhaq Rajab
Hurmatli, championat.asia xodimlari 28-dekabr Eldor Shomurodovning to'yi ekanligini haqida ham ma'lumotga egamisiz
+1   
10 дек 12:33:25
Nukus_Sity
smiletea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футбол ТВни "out side" курсатувида чикди, Реал академиясида тарбияланган, Испанияни Секунда Б лигасини Севиля клубида хужумчимиз бор экан. 25 та уйинда 20 та гол уриб, тупурар булибти. Хозирги кунда жарохатда экан. Шундай хужумчимиз бор экан , Абрамов бир кизиб курса булар экан.
Ha togri menham kordim lekin sevilya emas madrid klubi ekan nomi esimda yoq hozirda jarohatta eken germanyada operatsiya qildiraman va bundesligada oynash niyatim bor deydi Nuraliyev shogirdimi usha talant egasi.
+1   
09 дек 22:22:48
new smartphone
Хозиргина Валерий Карпин Матч Премьер каналида 8/16 курсатувида Элдор Шомуродовни гол урмая куйганига унинг якинда туй булиши ва оилавий ташивишлари купайгани билан изохлади.
   
11 дек 21:57:02
Fc Nasaf. and Soutgemton fanat boys
Klaudio Shiffer
   
11 дек 11:51:33
husan_jurnalist
Eldor Shomurodov super futbolchi. Yulduzlik kasaliga chalinmasa bo‘ldi. Olg‘a Shomurodov
   
11 дек 11:46:34
FC YORAMAN
Eldorni boshqa jamoaga ketadigan vaqti keldi uni o‘rni yevropada.
   
11 дек 11:46:20
FC YORAMAN
Eldorni boshqa jamoaga ketadigan vaqti keldi uni o‘rni yevropada.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг