Элдор Тожибоев: "Бунёдкор"га омад кулиб боқди"

Narzulla Saydullayev
11 апр 2016
"Шўртан" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг майдон эгалари посбони Элдор Тожибоев ўз фикрларини билдирди.

"Бугун ёмон ўйнамадик. Камчиликларимиз бўлди. Омад уларга кулиб боқди. Рақиб ўз вазиятидан фойдаланди, биз эса гол ура олмадик. 3-4та ўйиндан буён шундай бўлмоқда, омадимиз келмаяпти. Хатолар ҳам етарли. Иккинчи давра олдидан таркибга 3-4 нафар кучли футболчи олинса жамоага яхши бўлади деб ўйлайман. Ҳар бир чизиқни кучайтирсак ёмон бўлмасди", - дейди Тожибоев.

"Шўртан" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia