UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  0 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  3 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" 1:2 (матнли трансляция)  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  14 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  12 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Бундеслига клубларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида манбааларимиз хабар бермоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрига бугун етиб келган Элдор Шомуродов сайтимизга интервью берди ва қатор саволларга жавоб излашга уриниб кўрдик.

Хусусан "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов унга бўлаётган қизиқиш ва таклифлар ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Очиғи, Германиянинг Бундеслига жамоасидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида эшитдим. Айнан қайси клуб эканлигини билмайман. 

Айни пайтда барча диққат эътиборим фақат ва фақат "Ростов"га қаратилган. Чемпионат якунига қадар бошқа таклиф ёки қизиқишларга чалғимоқчи эмасман. 

"Шальке" ёки "Манчестер Юнайтед"? Тўғриси, танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим. Чунки ҳали ўзимни катта жамоа даражасига чиқдим, дея ўйламайман. Бундай жамоага тайёр ҳолатда ўтиш лозим. Юқори савияга чиқиш учун вақт талаб этилади. "Манчестер Юнайтед" ҳам яхши. Лекин Бундеслигада ўйнашни афзал кўрардим", - деди Шомуродов. 

"championat.asia": Элдор Шомуродовга Бундеслига клуби жиддий қизиқмоқда.

Қизиқарли интервьюнинг тўлиқ қисмини эртага ҳавола қиламиз.

Рейтинг: +160   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика