UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  0 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  2 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  1 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14

Элдор Шомуродов: «Барселона» ва «Реал» мухлиси эмасман» Янгиликлар

Элдор Шомуродов: «Барселона» ва «Реал» мухлиси эмасман»

Терма жамоамиз ЖЧ саралаш босқичининг навбатдаги турида бўлиб ўтадиган Жанубий Кореяга қарши баҳсга астоидил тайёргарлик кўрмоқда.

Хабарингиз бўлса керак термамиз мазкур тайёргарлик жараёнида кеча Иордания термасига қарши назорат баҳсида майдонга тушди ва кичик ҳисобда ғалабага эришди. Ана энди терма жамоамиз 15 ноябрь куни Сеулда корейсларга қарши майдонга тушади. Биз масъулиятли ўйин олдидан терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири, «Бунёдкор» етакчиси Элдор Шомуродов билан қисқача суҳбат уютирдик. Суҳбат терма жамоамиз ўйини эмас, асосан футболчининг ўзи, ҳаёти ҳақида кечди.

- Футболга кандай кириб келгансиз?

- Муҳит сабаб. Оиламиздаги деярли барча футболга қизиқади. Дадам футбол уйнаган вақтларида буни кузатиб менда ҳам бу спортга қизиқиш пайдо бўлган.

- Ёшликдаги орзуларингизга эришдингизми?


- Албатта, ҳозирги ҳолатимни фақатгина орзу қилганман, лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман.

- Саёхат қилган мамлакатларингиз ичидан сизга энг манзур бўлгани қайси?


- Будапешт.

- Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси билан бирга тўпсурмоқдасиз у ҳақидаги фикрингиз қандай?


- Достон билан жудаям яқин дўстмиз. Жуда ҳазилкаш йигит ва яхши дўст.

- Мухлислар учун қизиқарли савол -« Барселона» ёки «Реал»?

- Аксинча «Челси» мухлисиман.

- Хориж футболидаги кумирингиз?

- Фернандо Торрес ва Дидиье Дрогбанинг уйинлари кўпрок ёқади.

- Хорижда қайси ченпионатда уйнашни орзу қиласиз,қайси клублардан таклифлар бўлди?


- Ҳозирча ҳеч қайси клублан таклиф тушгани йўқ, лекин кучлироқ ченпионатда уйнаш истагим бор.


Жалолиддин Қобилжонов суҳбатлашди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика