UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13"Андижон" рус клубига йирик ҳисобда ютқазди  0 21:06"Турон" Қозоғистон вице-чемпионини мағлуб этди  2 21:01"Олимпик" Россия клубига имкониятни бой берди  0 20:59"Пахтакор" Шимолий Македония клубини йирик ҳисобда енгди  2 20:26Равшан Ирматов бошчилигидаги расмийлар "Бунёдкор" стадионида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишди  5 20:04"Локомотив" Руминия клубига ютқазди  4 19:55ОКМК Қозоғистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 19:31Проводников, Али ёки Тайсон? Биз бокс тарихидаги энг шиддатли тўқнашувни аниқлаймиз!  0 19:16ПСЖ янги стадион қурмоқчи  3 18:55Влахович – А Сериянинг энг яхши пенальтичиси  4 18:34МЮ "Лидс"га қарши бугунги ўйин олдидан қандай йўқотишларга эга?  0 18:12Ибрагимович 8 ой ичида илк бор майдонга тушиши мумкин  3 17:52Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"  10 17:35"Жамоага 12 нафар янги футболчи сотиб олинса, мураббий иши ҳам осонлашади". Куман "Барса"да Хавининг фаолияти ҳақида  10 17:15"Севинч" жамоасини янги мавсумда ҳам Владислав Хан бошқаради  1

Эҳтимолий "қизиллар": "Ливерпуль" ярим ҳимоясини кучайтириш учун номзодлар (мутолаа учун) Янгиликлар

Эҳтимолий "қизиллар": "Ливерпуль" ярим ҳимоясини кучайтириш учун номзодлар (мутолаа учун)

Мерсисайдликлар учун эҳтимолий вариантларни кўриб чиқамиз.

"Ливерпуль" жорий мавсум беқарор иштирок этмоқда. "Қизиллар" бир йил олдин сўнгги турга қадар "Манчестер Сити" билан чемпионлик учун курашганди, ҳозир эса қандай қилиб Чемпионлар лигасисиз қолмаслик ҳақида қайғуришмоқда. Мерсисайдликларнинг асосий муаммоларидан бири кадрлар масаласи ҳисобланади. "Ливерпуль" ПСВдан вингер Коди Гакпони харид қилди, аммо бу барча қийинчиликларни енгиб ўтиш учун камлик қилади. Кўплаб экспертлар "қизиллар" ярим ҳимояни кучайтиришлари керак деб ҳисобламоқда.

Мерсисайдликларда ҳақиқатдан ҳам ўрта чизиқда барчаси ўз жойида эмас. Наби Кейта, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Жеймс Милнер мавсум сўнггида клубдан кетиши мумкин. Жордан Хендерсон доим ҳам керакли даражада ҳаракат қила олмаяпти. Артур Мелонинг ижараси ҳам ҳали ҳеч нарса бермади. Шунингдек ёш Кертис Жонс ҳам бор, аммо "Ливерпуль" шартномасини узайтирган бўлса ҳам, унга унчалик ҳам ишонч билдирмаяпти. Буларнинг барчаси "қизиллар"га трансфер бозорида кучайиш кераклиги ҳақида далолат бериб турибди. Биз эса мос номзодларни танлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.


Жуд Беллингем ("Боруссия", Дортмунд)

Албатта, Беллингем ўрта чизиқни кучайтириш керак бўлган клубнинг ҳаёлига келади. Бу энг яхши, аммо энг қиммат вариант. "Борусися" ўйинчи учун 100 миллион евродан кам сўрамайди. Ким билади, мерсисайдликларда клуб сотилиши мумкинлигини ҳисобга олса, бундай пул бўладими ёки йўқ. Ҳа, "Ливерпуль" 19 ёшли хавбек учун Мадриднинг "Реал"и билан курашишига тўғри келади. "Қаймоқранглилар"да доим керакли ижрочилар учун пул топилади. Беллингем "қизиллар" учун яхши вариант. Бу ёш, аммо айни дамда футбол меъёрлари бўйича етук футболчи ва ҳар қандай жамоани тезда кучайтиришга қодир.



Юри Тилеманс ("Лестер")

Тилеманс ўтган ёзда "Лестер"дан кетиши мумкин эди, аммо "Арсенал" у билан шартнома имзолашига жиддий қизиқиш билдирган бўлса ҳам, бунга унчалик ҳам ҳайрихоҳлик билдирмади. "Канонирлар"нинг бельгияликни узоқ кутишлари даргумон, чунки уларнинг ярим ҳимоячига шу ерда ва ҳозир кучайиш керак. Шунингдек ўйинчи эркин агент бўлишга қарор қилса, у учун "Барселона" ҳам курашиши мумкин. 25 ёшли хавбек мерсисайдликлар учун яхши вариант бўларди. Тилемансда АПЛдаги каттагина тажриба бор, шунингдек яхши самарадорлик (кетма-кет икки мавсум гол+пас бўйича 10 очкодан) ва оптимал ёш. Аммо, барчаси ўйинчига боғлиқ бўлади. Ҳа, унда танлаш учун вариантлар бор.



Уссем Ауар ("Лион")

Ауар анчадан бери "Лион"дан кетмоқчи, аммо бу ўхшамаяпти. Агар у эркин агентга айланса, қишда ёки ёзда кетиш амалга ошиши мумкин. Француз олдинроқ АПЛда ўйнаши мумкин эди, аммо "Арсенал" 24 ёшли хавбекнинг клуби билан келишувга эриша олмади. "Ливерпуль" бу йигитчани кўриб чиқиши керак. Футболчи мунтазам равишда ҳужумга қўшилган ҳолда, ўз позициясида ёмон ҳаракат қилмаяпти. Ауар ҳам Тилеманс каби сўнгги икки мавсумда 10 очкодан (гол+пас) тўплади. Унинг 17 балл тўплаган пайтлари ҳам бўлди. Ягона муаммо шундаки, француз ҳеч қачон ўз мамлакатидан ташқарида ўйнамаган. Адаптация учун эса вақт кетиши мумкин.



Сергей Милинкович-Савич ("Лацио")

Кўплаб клублар Милинкович-Савични ўз сафларида кўришни хоҳлашади. Бу кўп йиллар давомида "Лацио"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб турган тўлиқ шаклланган футболчи. Ўтган мавсум серб учун самарадорлик нуқтаи назаридан энг яхшиси бўлди. 27 ёшли хавбек фақатгина А Серияда 11та гол ва 11та ассист қайд этди. Милинкович-Савич формасининг чўққисида, унинг "бьянкочелести" билан шартномаси эса 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. "Қизиллар" томонидан тўлиқ уларга мос келадиган ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга уринмаслик ғалати бўлади. Серб учун эса бундай клубга ўтиш фаолиятида янги ва эҳтимол муваффақиятли босқич бўлиши мумкин.



Петр Зелиньски ("Наполи")

Зелиньски "Наполи"нинг эҳтимолий чемпионлигида ўз ҳиссасини қўшаётган ўйинчилардан бири. Аммо, неаполликлар ўйинчи билан шартномани узайтириш борасида келиша олишмаяпти ва унга бошқа клублар, жумладан "Ливерпуль қизиқиш билдирмоқда. Миш-мишларга кўра, "қизиллар" 28 ёшли хавбек билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда, аммо ҳали аниқ қадамлар ташланмаган. Поляк бутун фаолиятини Италияда ўтказмоқда, аммо яхши даражани сақлаб турибди. Самарадорлик бўйича ҳам унда ҳаммаси жойида – А Сериядаги сўнгги икки мавсум гол+пас тизими бўйича 18 ва 11 очко. Бундай ўйинчи мерсисайдликларга ҳалақит бермаган бўларди.



Алексис Макаллистер ("Брайтон")

Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг "альбиселесте" ўйинчиларига эътибор кучайтирди. Макаллистер ҳам улардан биридир. Алексис мунтазам равишда Англиянинг топ-клублари, жумладан "Ливерпуль"га муаммолар туғдирадиган "Брайтон" сафида ўйнамоқда. 24 ёшли хавбек жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди. Бу марказий ярим ҳимоячи учун яхши натижа. Макаллистерда "қизиллар" учун керакли сифатлар бор: яхши зарба, ҳужумдаги ўйинчилар билан бир-бирини яхши тушуниш ва юқори даражада ўйнашга интилиш. Албатта, "Брайтон" ўз таркибида жаҳон чемпионини юқори баҳолайди, аммо доим келишиш мумкин.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
24 янв 13:34:16
chelsea_buxara
Sadio Maneni sotmaslik kerak edi aslida
   
24 янв 12:51:07
Husniddin Bukaboyev
Bellingemni olish kerak tamom.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика