UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  0 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  5 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  2 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  78 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я... Янгиликлар

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я...

Бугун ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатидан ўрин олган 2-тур баҳсини ўтказди.
Аввалги ўйинда Индонезияни мағлуб этган жамоамиз бугун БАА устидан ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, аммо охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол бизни муҳим ғалабадан мосуво қилди. Стандарт вазиятларда бўш ҳаракат қилиш оқибатида шундоқ чўнтакдаги ғалабани бой бериб қўйдик.

Аслида ўйин тўлиқ футболчиларимиз устунлиги остида кечди. БАА ёшлари деярли ҳужум қилишмади ҳам, биз эса бир неча бор голли вазиятларга эга бўлдик. Агар сўнгги паллада Забихилло Ўринбоев гол урганида ҳисоб 3:1 бўларди ва қарабсизки, ғалаба нақд эди. Аммо тўп кирита олмаган Забихиллонинг ўзи рақибга бурчак тўпини ишлаб берди.

Кейин эса араб футболчиси тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди ва уларнинг 7-рақамдаги ўйинчиси гол уриб, ҳаммасини расво қилди. Қолаверса, бу вазиятда дарвозабонимиз ҳам хатога йўл қўйди. Агар Дилшод Ҳамроев вазиятни тўлиқ ўз назоратига олиб, футболчилар қаерда туриши кераклигини жамоадошларига яхшилаб уқтирганида дарвозамизга тўп киритилмасди.

Хуллас, иккита стандартдан иккита гол ўтказиб юбордик, бу эса жуда алам қиляпти. Тўғри, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз йўқолгани йўқ, аммо биз учун ҳар бир ўйиндаги натижа муҳим. Жамоамиз олдига жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганини унутмайлик. Лекин бир нарсадан хурсандмиз, Равшан Ҳайдаров қисқа вақт ичида тайинли ўйин услубини терма жамоага сингдира олибди. Ёшларимиз ўйинида мураббийнинг меҳнати кўриниб турибди, фақат ҳужумда ва ҳимояланишда сал тажовузкор бўлишимиз талаб этилади.

Бундан кейин ўйинлар янада қийинлашиб бораверади. Мана шундай паллада футболчиларимиздан янада фаол ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз. Ёшларимизга мурожаат: ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, бардам бўлинг ва Австралияни ютиш ҳақида ўйланг. Ўйинингизга жиддий эътироз йўқ, бизга маъқул келяпти, фақат охирги тўп узатиш ва сўнгги зарбани беришда шошма-шошарликка йўл қўймасангиз бас.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика