UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  2 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  30 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  1 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5

Егор Кримец: "Қизил карточка? Ҳаммасини жамоам учун қилдим, бошқа йўлим йўқ эди" Янгиликлар

Егор Кримец: "Қизил карточка? Ҳаммасини жамоам учун қилдим, бошқа йўлим йўқ эди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец Уммон терма жамоасига қарши бўлган ўйиндан (2:1) сўнг олган қизил карточкаси ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон терма жамоаси гол ўтказган вазиятда қандай камчиликлар бўлди?
- Араб жамоаларига бўш ҳудуд ва ўйнашга имкон берсангиз уларга қарши ҳаракат қилиш жуда қийин бўлади. Ўтказган голимизнинг сабаби шу бўлса керак. Биринчи бўлимда ўйин тенг кечди, иккинчи бўлимда эса рақиб ўйнашига имкон бердик. Бахтимизга бугун ғалабани қўлга киритдик. Асосийси шу.

- Бугун қизил карточка олдингиз. Бир томондан терма жамоага ёрдам бердингиз, бошқа томондан бу миллий жамоамизнинг кейинги ўйинларида муаммога айланиши мумкин. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- Бу муаммо бўлади деб ўйламайман, чунки жамоада бошқа ҳимоячилар бор. Терма жамоада алмаштириб бўлмаслар йўқ. Вазиятни мураббий билан таҳлил қиламиз. Ҳаммасини жамоамиз учун қилдим, бошқа йўлим йўқ эди.

Рейтинг: +256   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика