UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Эдгар Гесс: "Майдон яхши бўлганида "Сўғдиёна" бизга катта муаммолар туғдирган бўларди" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Майдон яхши бўлганида "Сўғдиёна" бизга катта муаммолар туғдирган бўларди"

"Сўғдиёна" - "Андижон" (1:2) учрашувидан кейин матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди.
- Ўйин қийин бўлди. Майдон сифати жуда ёмон эди. Шу сабабли узоқ масофага тўп оширишлари билан ўйнадик. Умуман олганда футболчилар кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. Агар майдон яхши бўлганида Даврон Файзиев жамоаси бизга катта муаммолар туғдирган бўларди. "Сўғдиёна"нинг янги стадиони очилса, жиззахликлар бундай жуда хурсанд бўлиши аниқ. Омадимиз келди.

- "Сўғдиёна" ва "Андижон"нинг кучлари тенгми?
- Албатта, майдон сифатида яхши бўлганида, мезбонлар ва биз ҳам яхши ўйин кўрсатган бўлар эдик.

- Жамоангиз яхши ўйнади. Ҳисоб 0:2 бўлганидан кейин ҳимояга ётиб олдингиз. Арабларга ўхшаб ўйин чўздингиз. Бу олдиндан режалаштирилганмиди?
- Йўқ. Рамазонов жароҳат олганидан сўнг, ҳимоя ҳақида ўйладик. Аммо ўйин чўзишга уринмадик. Бу кутилмаганда юз берди. Рақибни ҳам айбламаймиз. Бу еркаклар спорт тури. Оғриққа чидаш лозим.

- "Андижон"да қандай муаммолар бор?
- "Андижон"да муаммо йўқ. Клубимиз олдига олий лигада жон сақлаб қолиш ва деярли барча футболчиларга ўйнаш имкониятини бериш вазифаси қўйилган. Келаси йилда эса бунданда каттароқ вазифалар қўйилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика