UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  2 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  6 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  3 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0

Эдгар Гесс: "Бугун "Бухоро" жангга чиққандай бўлди" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Бугун "Бухоро" жангга чиққандай бўлди"

“Бухоро”-“Андижон” (2:1) учрашуви якунланганидан сўнг журналистлар ва мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди.

“Бугунги ўйин жуда қизиқарли бўлди. Ҳар иккала жамоада ҳам етарлича имкониятлар бўлди. Биринчи бўлимда биз анча эҳтиёткорона ўйин намоиш қилдик. Иккинчи бўлимда биз 3 та ҳужумчи билан ўйнашга мажбур бўлдик. Шу сабабли жуда хавфли қарши ҳужумларни ўтказиб юборавердик. Бахтимизга рақибларимиз улардан фойдалана олишмади.

Биз биринчи даврада ўйнаган 7-8 нафар футболчилар хизматидан фойдалана олмаяпмиз. Вуйович тиббий кўрикдан ўта олмади, баъзилари дисквалификацияни ўташяпти, қолганлари жароҳатланган. Уларни қўшиб айтадиган бўлсам, жамоамиз ёмон эмас.

Бизда ҳозир омад эмас, яхши ўйинчиларимиз етишмаяпти. Асосий дарвозабонимиз, Мошняга ҳар ўйинда гол ўтказиб юбориши ва мағлубиятлардан сўнг руҳан тушкунликка тушган, шу сабабли унга бугун дам олишга имкон бердим ва Исобоевга ишонч билдирдим.

Рақиб тўғрисида нима дейиш мумкин? “Бухоро” анча шаклланган жамоага айланмоқда. Улар астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ҳар бир учрашувга сўнгги жангга чиқаётгандай тайёрланишмоқда. Уларнинг бошқа имкониятлари ҳам йўқ. Агар бугун хатто дуранг қайт этишганларидами, уларни биринчи лигага равона бўлишади деган бўлардим. Энди эса вазият умуман ўзгариб кетди. Бугун “Бухоро” жангга чиққандай бўлди ва борини бериб ўйнади. Иккинчи голлари айниқса жуда чиройли бўлди ва қўшимча руҳий устунлик ҳам берди. Ўйлашимча, биринчи даврада агар очколари кўкка совурилмаганда, ҳозир “Бухоро” анча юқори ўринларга даъвогарлик килиши ҳам мумкин эди”-дея анжуманни якунлади Гесс.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика