UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  33 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  44 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  1 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1

Эдгар Гесс: "Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган"

Кеча Спорт телеканалида намойиш этилган “Футбол шарҳи” кўрсатувида 22-тур учрашувларига шарҳ берилиб, келишилган ўйинлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.
Бу гап орасида Эдгар Гессни “Бухоро” клубидан кетишига келишилган ўйин сабаб бўлгани айтиб ўтилди. Хабарингиз бор, Эдгар Гесс "Бухоро"дан кетганидан сўнг яқинда “Андижон” жамоаси бошқарувини қабул қилиб олди. Бу гапларга мураббий ўз муносабатини билдирди.

- Сал кам ўн йилдан бери Ўзбекистонда меҳнат қилиб келаётган бўлсам ҳеч қачон ифлос ишларга қўл урмаганман. Қайси жамоада ишламай ўзимдан яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. Тўғри, “Бухоро”да ўз ўйлаган мақсадларимга эриша олмадим. Бу жамоадан кетишимга муваффақиятсиз натижалар сабаб бўлди. Шу боис истеъфони қабул қилдим. “Бухоро” олдида виждоним пок. Буни жамоадагилар ҳам яхши билишади. Кеча мен ҳақимда нега бундай гаплар айтилганини эшитиб очиғи ҳайрон қолдим. Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган. Ҳаммасини Яратганнинг ўзи кўриб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Эдгар Яковлевичнинг юртимиздаги фаолияти 2006 йили айнан “Андижон”да бошланганди. Кейинчалик у “Локомотив”, “Насаф”, “Шўртан” ва “Бухоро” клубларида ҳам фаолият олиб борди. Айни пайтда Гесс ўзи яхши билан “Андижон” жамоасига яна устозлик қилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика