UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  1 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  7 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  4 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  12 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  70 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6

Эден Азарнинг “Челси” мухлисларига хайрлашув мактуби Янгиликлар

Эден Азарнинг “Челси” мухлисларига хайрлашув мактуби

Эден Азар “Челси” мухлислари ва раҳбариятига сўнгги мактубини ёзди.

“Челси”даги дўстларим ва оиламга! Сиз энди менинг “Реал”га ўтганимни биласиз. Болалигимда биринчи голимни урган вақтимдан бери шундай жамоада ўйнашни орзу қилганим ҳеч кимга сир эмас. Энди эса клублар ҳам келишувга эришди. Фаолиятимда янги босқич бошлаётганимни тушунасиз деган умиддаман. “Челси”дан кетиш фаолиятимдаги энг қийин қарор бўлди. 

“Челси”га келганимда атиги 21 ёшда эдим. Бу ерда ҳам футболчи ҳам инсон сифатида ўсишга эришдим. Сизлар менинг Белгия терма жамоаси сардорига айланишимда ёрдам бердингиз. Албатта, жамоа учун ҳам шахсан мен учун ҳам қийин даврлар бўлди. Ўйинимиз чиқмаган вақтларда ҳам, майдонда боримни беришга интилдим. Буларнинг барчаси эса, албатта, сизларнинг такрорланмас қўллаб-қувватлашингиз орқали содир бўлди. Бу кураш руҳияти ва хоҳиши. Бу таслим бўлмасликка интилиш. Бу “Челси” маданиятининг бир қисми.

Жамоадан кетишдан олдин, барчангизга ажойиб дўстона муносабат учун ташаккур билдирмоқчиман. Ажойиб даврларни биргаликда ўтказдик. Мистер Абрамович ва жамоа раҳбариятига икки нарса учун раҳмат айтмоқчиман. Биринчиси — “Челси” ўйинчиси бўлганим учун, иккинчиси эса “Реал” аъзосига айланганим учун. Ҳаммага омад тилайман, дўстларим”,—дея ёзади Эден Азар.

Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика