

"Биз ва мухлисларимиз учун жуда аламли кеча. Футболчилар бор кучини ишга солишди ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилишди. Ҳа, биз бу дуэлда ютқаздик, аммо Мюнхенда эмас. Шундай бўлишига қарамасдан кетма-кет икки мавсумдан буён 1/4 финалда чиқиб кетяпмиз.
Энди бундан тўғри хулосаларни чиқариб, келаси мавсумга тайёрланиш керак. Бор эътиборимизни чемпионатга қаратамиз. "Вильярреал"ни табриклайман", - деди Кан.



