ЕЧЛ. Рюдигернинг "қонли голи" "Реал"ни мавсумдаги илк мағлубиятдан қутқариб қолди
12 окт 2022 02:01
Янгиликлар
ЕЧЛ. Рюдигернинг "қонли голи" "Реал"ни мавсумдаги илк мағлубиятдан қутқариб қолди
"Шахтер" – "Реал Мадрид" 1:1
Голлар: 1:0 – 46 Зубков, 1:1 – 90 Рюдигер.
"Шахтер" – Трубин, Конопля, Матвиенко, Бондарь, Михайличенко, Мудрик (Петряк, 85), Степаненко, Судаков (Джурасек, 81), Бондаренко, Зубков (Тейлор, 82), Траоре (Сикан, 77).
"Реал Мадрид" – Лунин, Начо, Рюдигер, Менди (Алаба, 68), Кроос, Вальверде (Камавинга, 68), Тчуамени (Модрич, 57), Васкес, Бензема, Азар (Винисиус Жуниор, 57), Родриго (Асенсио, 68).
Огоҳлантиришлар: Конопля (16), Милитао (85), Бондаренко (88), Кроос (90).
Шахтер Донецк Александр Зубков - 46' |
Лига Чемпионов - группа F . 4-тур 12/10/2022, 01:00 1
:
1
Тугади
|
Реал Мадрид Антонио Рюдигер - 90' |
Стадион: Polish Army, 29030 томошабин
Бош ҳакам: Orel Grinfeld
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Драматик баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Аслида бугун мардларча кураш олиб борган мезбонлар ҳам, охиригача умидини узмаган ва қонга беланиб бўлсада, ҳисобни тенглаштира олган меҳмонлар ҳам ғолиб. Баъзан шундай ўйинлар бўладики завқланишингиз учун голлар кўп бўлиши ҳам шарт эмас.
90+10-дақиқада "Шахтер" яна бир бор тўпни бурчакдан ўйинга киритди ва шу паллада ҳакам ўйин якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.
Рюдигер қаерга кетаётганини тушуниб тушунмай бўлсада, майдонни тарк этди. Аммо кипер ҳамон майдонда. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишяпти.
Бироқ бу ерда муҳими кипер ва Антонио Рюдигернинг тўқнашуви ҳамда унинг оқибатида ҳимоячининг юзи қонга белангани бўлди.
90+5-дақиқа. ГООООООООЛ! Кроос-Рюдигер жуфтлиги ниятига етди. Тонининг узатган тўпини Антонио бўлсада, Тони деб чақиришларини ёқтирадиган Рюдигер дарвозага йўллади.
90+2-дақиқа. Ухх! Крооснинг кўрсатмасидан кейин жарима майдончасига етиб борган Рюдигернинг зарбасига бир оз аниқлик етишмади.
90-дақиқа. Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берди.
90-дақиқа. Огоҳлантириш! Кроосга ҳам сариқ карточка.
88-дақиқа. Огоҳлантириш! Артём Бондаренко бурчак зарбасини амалга оширишни жуда чўзиб юборгани учун карточка ишлаб олди.
87-дақиқа. Васкес қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Винисиус зарба берди... Бироқ бу сафар ҳам ноаниқ.
85-дақиқа. Ўзгариш! Михаил Мудрик кетди, унинг ўрнига Иван Петряк тушди.
Бурчак зарбасидан кейин бу сафар ҳам "қаймоқранглилар" ниятига ета олмади.
82-дақиқа. Модричнинг ажойиб ҳаракатларидан кейин жарима майдончаси ичида Бензема боши билан зарбага тайёр турганди, аммо ҳимоячи тўпни ўтказмади.
77-дақиқа. Мезбонлар навбат билан майдонга қулашни бошлашди.
73-дақиқа. "Реал" қанчалик босимни оширмасин, "Шахтер" футболчилари ҳозирча анча ишончли ҳаракат қилишмоқда.
68-дақиқа. Ўзгартиришлар! Бир йўла уч нафар футболчи алиштирилди. Менди, Родриго, Вальверде ўрнига Алаба, Камавинга ва Асенсио туширилди.
67-дақиқа. Зубков ҳамюрти Лунин бугун ўзини у қадар яхши ҳис қилмаётганини сезгандек. Ҳозир Александрнинг зарбасидан кейин кипер қийинчилик билан тўпни қайтарди. Бурчак зарбаси.
65-дақиқа. Қанақасига? Луниннинг кутилмаган ҳаракатидан кейин тўп яна қайтиб Траорега бориб тушганди, лекин иккинчи рақамли форвард бўш қолган дарвозани мўлжалга ола билмади.
63-дақиқа. Меҳмонлар бурчак зарбасини тезда амалга оширишди, лекин Модрич кутилмаганда тўпни олдириб қўйди.
60-дақиқа. Ферлан Менди ўнг оёқда зарба бериб кўрди. Яхшиси бундай қилмагани маъқул эди.
Янги футболчилар тушиб, ҳисобда ортда қолаётган "Реал"нинг прессинги янада кучайган бўлсада, "Шахтер" барибир қисқа масофага узатмалар билан ҳимоядан чиқмоқда.
57-дақиқа. Ўзгаришлар! Тахминан 5-6 дақиқа кутгач, Винисиус Азарни, Модрич эса Тчуаеминини алиштирди.
54-дақиқа. Тўп майдондан чиқиб кетмаяпти. Шу сабабли ўйинчи алмаштиришнинг имкони бўлмаяпти.
Анчелотти дарҳол майдондаги воқеаларга реакция билдирмоқда. Модрич ва Винисиус майдонга тушишга тайёр.
50-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин тўп Бенземага келиб тушди ва у зарба берди.
48-дақиқа. Бугун куч тежамоқчи бўлган "Реал" энди фаоллашишга мажбур.
46-дақиқа. ГООООООЛ! Зубков бу сафар ҳам "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Ферлан Менди унга муносиб қаршилик қила олмади ва бош билан зарба беришга қўйиб берди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Жамоалар майдонга қайтишди.
45+1-дақиқа. "Реал" бу сафарги уриниши ҳам охирига етмай қолди ва Орель Гринфилд Трубин тўпни эркин зарба билан ўйинга киритишини ҳам кутиб ўтирмай, ҳуштак чалиб қўя қолди.
45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлмининг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берди.
41-дақиқа. Феде Вальверденинг узоқ масофадан амалга оширган зарбасидан кейин Трубин тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
36-дақиқа. "Реал"дан тики-така ва ... бор йўғи бурчак зарбаси. Бунга эса Трубин "айбдор".
33-дақиқа. Судаков девор услубида шериги билан ўйнаб, зарбага чоғланаётганди, аммо Начо етиб келиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.
30-дақиқа. Крооснинг кучли зарбасидан кейин тўпни боши билан қайтарган Степаненко майдонда ётибди.
27-дақиқа. Зубков жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди, лекин тўп йўлига Начо тўғаноқ бўлди.
25-дақиқа. Мудрик қанчалик тезкор бўлмасин Рюдигер ҳозирча ўтказмаяпти.
21-дақиқа. "Шахтер" прессинг уюштириб кўрди, лекин Тчуаменига нисбатан фол қайд этилди.
16-дақиқа. Огоҳлантириш! Кескин ташланиши учун ҳакам Конопльяга сариқ карточка кўрсатди.
12-дақиқа. Рюдигер олдинга ташлаган тўпга Ферлан Менди ета олмади.
9-дақиқа. Эден Азар ўзига берилган имкониятдан максимал тарзда унумли фойдаланиш ниятида.
7-дақиқа. "Шахтер" ҳам тўпни эгаллагач, шунчаки олдинга тепиб, йўқотиш ниятида эмас. "Кончилар" мезбон кимлигини эслатиб қўйишга уринишмоқда.
5-дақиқа. Родриго кутилмаган ҳаракат билан ҳимоячилар қуршовидан чиқиб кетишни ният қилганди, аммо бу амалга ошмади.
Бурчак зарбасини Кроос амалга оширди, аммо иш зарбагача етиб бормади.
3-дақиқа. Тезкор ҳужум ўнг қанотга кўчди, аммо мезбонлар Лукас Васкесга имкон қолдиришмади.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Фикрлар