UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45ЕЧЛ. "Қайрат" Астанада "Брюгге"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:35Салиба ва Габриэль қуруқ ўйинлар бўйича АПЛ тарихида иккинчи ўринга чиқиб қолди. Олдинда Фердинанд - Видич жуфтлиги бор  1 23:12"Манчестер Сити" ҳужумчиси фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  0 22:55ЕЧЛ. "Будё Глимт" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда ўнамоқда (онлайн ҳисоб)  36 22:41Терма жамоа ва Суперлига ҳақида ҳақиқат! Ашурматов нима деди?  0 22:32U-23 Осиё кубоги. Хитой Вьетнамни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!  6 22:2339 ёшли Жеко Германиядан клуб топди  0 22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  3 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  7 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  7 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  4 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  11 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0

ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни кичик ҳисобда мағлуб этди

Теглар :  ЕЧЛПСЖБавария
Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖ – "Бавария" учрашуви якунланди.

ЕЧЛ. ПСЖ – "Бавария" 0:1 

Голлар: Кингсли Коман (Альфонсо Дэвис) 53'

ПСЖ: 99. Жанлуижи Доннарумма, 2. Ашраф Хакими (3. Преснель Кимпембе 46'), 4. Серхио Рамос, 5. Маркиньос, 25. Нуну Мендеш, 33. Варрен Зайре-Эмери (8. Фабиан Руис 57'), 15. Данилу Перейра (17. Витинья 75'), 6. Марко Верратти, 28. Карлос Солер (7. Килиан Мбаппе 57'), 30. Лионель Месси, 10. Неймар.

Захира: 16. Серхио Рико, 90. Александр Летеллье, 14. Хуан Бернат, 29. Тимоте Пембеле, 31. Эль Чадай Битшиабу, 35. Исмаэль Гарби, 44. Уго Экитике.

"Бавария": 27. Янн Зоммер, 5. Бенжамен Павар, 2. Дайо Упамекано, 4. Маттейс де Лигт, 10. Лерой Сане (44. Йосип Станишич 90'), 22. Жуан Канселу (19. Альфонсо Дэвис 46'), 6. Йозуа Киммих, 8. Леон Горецка, 42. Жамал Мусиала (38. Райан Гравенберх 87'), 11. Кингсли Коман (7. Серж Гнабри 76'), 13. Эрик Шупо-Мотинг (25. Томас Мюллер 76').

Захира: 26. Свен Ульрайх, 35. Йоҳаннес Шенк, 20. Буна Сарр, 23. Дэйли Блинд, 39. Матис Тел, 46. Арижон Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар: Бенжамен Павар 26', Преснель Кимпембе 70', Неймар 87', Бенжамен Павар 90+2'

Қизил карточка: Бенжамен Павар (иккинчи сариқ карточка) 90+2'

ПСЖ

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

15/02/2023, 01:00

1
:
0
Тугади

Бавария

Кингсли Коман - 53'

Стадион: Parc des Princes, 46435 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
46'  Ашраф Хакими (Преснель Кимпембе)
57'  Карлос Солер (Килиан Мбаппе)
57'  Уоррен Заир-Эмери (Фабиан Руис)
70'  Преснель Кимпембе
75'  Данилу Перейра (Витинья)
82'  Килиан Мбаппе
86'  Неймар
26'  Бенжамен Павар
46'  Жуан Канселу (Альфонсо Дэвис)
53'  Кингсли Коман
53'  Альфонсо Дэвис
75'  Эрик Шупо-Мотинг (Томас Мюллер)
75'  Кингсли Коман (Серж Гнабри)
87'  Джамал Мусиала (Райан Гравенберх)
90'  Лерой Сане (Йосип Станишич)
90'  Бенжамен Павар


90+4. Ўйин якунланди!

90+3. Рамоснинг бош билан берган зарбаси хавфли тус олмади.

90+2. Бенжамин Павар Мессини йиқитди. Унга сариқ карточка кўрсатилди, бу унинг ўйиндаги иккинчи сариқ карточкаси. Натижада бу қизил карточкага айланди ва "Бавария" бир киши кам бўлиб қолди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Эндиги зарба Маркиньосдан! Бразилиялик футболчининг кучли зарбасини Зоммер ушлаб олди!

84. Мессидан зарба! Леонинг тепган тўпи рекошет бўлиб майдонни тарк этди. 

82. NO GOAL! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мбаппе дарвозага киритган эди. Бироқ айни шу сўнгги пасни берган Мендеш аввалроқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. 

82. Мюллернинг илк зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

77. Бурчакдан узатилган тўпга Маркиньос боши билан зарба берди, Зоммер ўз ўрнида. 

73. Хавфли вазият! Мбаппе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб дарвозага зарба берди, Зоммер қайтарди, қайтган тўпни Неймар икки бор дарвозага йўллади, иккинчисини ҳам Зоммер қайтарди, қайтган тўпни олган Киллиан дарвозани ишғол қилди, бироқ Неймар тепаётган ҳолатда Мбаппе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

64. Бурчакдан узатилган тўпни Павар дарвозага йўллади, Доннаруммадан яна бир сейв!

63. Мусиала ўнг қанотдан штурм қилиб юриш қилди, Шупо-Мотинг ўзига узатилган пасни дарвозага йўллади, тўп рекошет бўлиб дарвоза устунига тегди ва майдонни тарк этди.

62. Шупо-Мотинг ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, зарба хавфли чиқди, Доннарумма ҳам фаол ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб олди.

57. Мбаппе майдонга тушди!

55. Гол ўтказиб юборгач Париж жонланди.

Дэвиснинг чап қанотдан узатган тўпини Кингсли Коман ерлатиб зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. 

53. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Коман учрашувда ҳисобни очди!

50. Варрен Зайре-Эмери Дэвисни алдаб ўтиб ўнг қанотдан олдинга юриш қилди, тўпни марказроққа узатди, Неймардан олдин тўпга мюнхенлик ҳимоячи етиб келиб, тзпни майдон ташқарасига чиқариб юборди.

49. Шупо-Мотинг ўзига узатиб берилган тўп билан катта тезликда олдинга ўтди, икки футболчини алдади, бироқ учинчи футболчи ундан тўпни қайтиб олди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45. Биринчи бўлим якунланди!

45. Месси жарима зарбасини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди. 

43. Киммихнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси хавфли тус олди ва уни Доннарумма ушлаб олди.

34. Командан яна бир зарба! Ерлатиб тепилган тўп ноаниқ кетди.

30. Ҳаволатиб узатилган тўпни Шупо-Мотинг боши билан дарвозага йўллади, тўп бироз ноаниқ кетди.

28. Кингсли Команнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси осмон-у-фалакка учди.

25. Коман ўзига узатиб берилган тўпни рақиб жарима майдончаси марказига узатди, бироқ бу вазиятда дарвозабон тўпни ушлаб олди.

21. Майдонда Неймар ётибди. Аввалроқ, Павар тирсаги билан бразилиялик футболчининг юзига зарба бериб юборгани такрорий лавҳалар орқали маълум бўлди.

18. Ўйин темпи юқори эмас, ҳар икки жамоа ҳам асосан майдон марказида ўйнамоқда. Мухлислар футболчилардан фаолроқ бўлишларини сўраб, ҳуштакбозлик уюштиришди.

10. "Бавария" дастлабки 10 дақиқаликда, меҳмонда ўйнаётган бўлса ҳам, жуда фаол ҳаракат қилмоқда. 

4. Ўтган 4 дақиқа ичида тўп назорати асосан мюнхенликларда бўлди.

1. Илк дақиқаданоқ Шупо-Мотинг ПСЖ дарвозасини нишонга олди. Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

1. Ўйин бошланди!

Ўйин бошланишидан аввал Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлган инсонлар хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

Рейтинг: +10   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика