ЕЧЛ ўйини олдидан "Аякс"нинг 11 (!) футболчисида коронавирус аниқланди
02 ноя 2020 21:20
Янгиликлар
ЕЧЛ ўйини олдидан "Аякс"нинг 11 (!) футболчисида коронавирус аниқланди
Тест натижалари Амстердам клубининг 11 нафар аъзосида инфекция борлигини кўрсатди, деб хабар берди RTL Nieuws телеканали.
Таъкидланишича, касалланганлар орасида ёшлар жамоасининг баъзи вакиллари ҳам бор. Футболчиларнинг исми ошкор қилинмаяпти.
"Аякс" сешанба куни Данияда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Митьюлланд"га қарши ўйнаши керак. Жамоанинг ушбу ўйин учун эълон қилган қайдномасига 17 футболчи киритилган эди. Улар орасида асосий дарвозабон Андре Онана, ярим ҳимоячилар Душан Тадич ва Дэви Классен йўқ.
Фикрлар