

Унда ЕЧЛнинг янги мавсуми учун қуръа ташланди. Шундан кейин турнирнинг ўтган мавсуми энг яхши футболчиси аниқланди. Унга кўра, мавсумнинг энг яхши футболчиси Лука Модрич бўлди. Совринга Криштиану Роналду ва Муҳаммад Салоҳ ҳам даъвогарлик қилганди.
Ушбу тадбирда сайтимиз вакили Мирон Гойхманн ҳам ташриф буюрди. Сайтимиз журналисти айнан Лука Модричга овоз берганди. Яқин орада Мирон "Реал" ярим ҳимоячиси билан суҳбатлашади.



