UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:28АПЛ. "Ливерпуль" - "Лидс" ҳамда Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  5 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  4 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  8 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  5 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  3 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  6 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  18 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3

ЕЧЛ. "Монако"дан "камбэк" кўрамизми? Янгиликлар

ЕЧЛ. "Монако"дан "камбэк" кўрамизми?

"Барселона"нинг мўъжизакор "камбэки", "Лестер"нинг европа майдонларида давом этаётган эртагидан кейин бизни нима кутмоқда?


Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал ўйинлари бизга бир қатор бир-биридан қизиқарли ва шиддатли футбол учрашувларини туҳфа қилди.

Манчестерда заргарона тарзда ўтган "Манчестер Сити" - "Монако" беллашуви, Париждаги ПСЖнинг "шовқини", Мюнхен ва Лондонда "Арсенал"нинг парчаланиши, Каталонияда "Барселона" кўрсатган мўъжиза ҳамда кечаги "Лестер"нинг эртаги ҳали кўп вақт мухлисларнинг ёдидан чиқмаслиги аниқ.

Шундай ўйинлар борлиги учун ҳам чемпионлар лигасини севамиз.

Бугун ниҳоят чорак финал йўлланмасини қўлга киритадиган охирги иккита жамоалар аниқланади.

Биринчи баҳсда керакли ғалабани қўлга киритган "Манчестер Сити"га жавоб ўйинида осон бўлмаслиги аниқ.

"Атлетико" дастлабки ўйинда меҳмонда жуда ишончли ғалабани қўлга киритган. Шу боисдан ҳам улар бугун бироз хотиржамликка берилишлари мумкин. Лекин Каталониядаги ўйин тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, Диего Симеоне имкон қадар футболчиларни 90 дақиқа диққатли бўлишларини талаб этади. "Атлетико" агарда учрашув давомида консентрацияни йўқотмаса, унда "Байер" ўз майдонида қила олмаган ишни "Висенте Кальдерон"да амалга ошириши бу баҳорда қор ёғишига тенг. Лкин Баҳорда қор ёғиб туришини инобатга оладиган бўлсак, ҳали назарий жиҳатдан "Атлетико" тўлиқ хотиржамликка берилишига эрта. "Атлетико" европанинг энг кучли саккиз жамоаси орасига кириш учун камида 90 дақиқани муносиб тарзда ўтказмоғи лозим.

Францияда эса биринчи учрашувда қўйиб берилган спектакль яна давом этиш эҳтимоли юқори. "Монако"нинг "Этихад"да кўрсатган ажойиб ўйинини якунда Гвардиола жамоаси метин ирода намойиш этиб "синдирганди". Бу галги тўқнашувда "Монако"га ўз уйидаги "деворлар" ҳам кўмаклашиши мумкин. Бу жуфтлик тақдири ҳали номаълум, гарчи "Сити"да иккита тўп фарқидаги устунлик мавжуд бўлсада, "Монако"нинг тажовузкор ўйини бу тафовутни йўққа чиқара олиш салоҳиятига эга.


Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал.

Жавоб ўйинлари.

"Монако" - "Манчестер Сити" (00:45)

"Стад де Луис" стадиони.

Бош ҳакам: Жанлука Рокки.

Биринчи учрашув: 3:5


"Атлетико" - "Байер" (00:45)

"Висенте Кальдерон" стадиони.

Бош ҳакам: Сергей Карасев.

Биринчи учрашув: 4:2

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика