ЕЧЛ. Лео Месси жорий мавсумда энг яхши тўпурар бўлиб, Роналдунинг 3 йиллик гегемонлигига якун ясади

2 июн 2019, 04:40
"Барселона" ҳужумчиси Лионел Месси Чемпионлар лигаси 2018/2019 да энг яхши тўпурар бўлди.

31 ёшли аргентиналик 10 учрашувда 12 та гол урди ва "Бавария" "найзаси" Роберт Левандовскини ортда қолдирди (8 ўйин, 8 гол).

Шу тариқа Месси ўзининг асосий рақобатчиси бўлган Роналдунинг 3 йиллик ҳукмронлигини тўхтатди.

Қайд этиш керак, ЕЧЛ тарихида энг кўп марта тўпурар бўлган футболчи Роналду саналади - 7 марта. Ундан кейинги ўринда Лео Месси бормоқда (6 карра). 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia