ЕЧЛ. Родрининг голини инобатга олишмади, Гомесга қизил, Махрез эса пенальтидан гол ура олмади — "Копенгаген" ва "Манчестер Сити" дуранг ўйнашди
11 окт 2022 23:45
Янгиликлар
ЕЧЛ. Родрининг голини инобатга олишмади, Гомесга қизил, Махрез эса пенальтидан гол ура олмади — "Копенгаген" ва "Манчестер Сити" дуранг ўйнашди
"Копенгаген" – "Манчестер Сити" 0:0
"Паркен" стадиони
"Копенгаген" – Грабара, Йелерт, Бойлесен, Хочолава (Дикс, 80), Лунд, Кристиансен, Лерагер, Стаменич (Мукайру, 90), Классон, Харальдссон (Йоуханнессон, 60), Дарами.
"Манчестер Сити" – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт (Аке, 88), Аканджи, Серхио Гомес, Гюндоган, де Брюйне (Бернарду Силва, 77), Грилиш (Фоден, 78), Родри, Марез (Рубен Диаш, 33), Альварес.
Огоҳлантиришлар: Лунд (36), Стаменич (82), Рубен Диаш (90).
Четлатиш: Серхио Гомес (30).
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ўйин тугади. Бугун нечта гол ураркин дейилган "Сити" дурангга ҳам хурсанд бўлиб, Англияга қайтадиган бўлди.
90+3-дақиқа. Эдерсон тўпни эгаллаб олиб, шерикларига шошилмаслик кераклигини уқтирмоқда. "Сити" ҳам дурангга рози.
90+1-дақиқа. Гюндоган айёрона зарба билан Грабарани доғда қолдирмоқчи эди, бироқ киперга бу ортиқча муаммо туғдирмади.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
86-дақиқа. Мезбонлар дурангга ҳам рози шекилли. Бўлимни анча агрессив бошлаган "Копенгаген" футболчилари охирги дақиқаларда ҳужумга ҳам яхшилаб ўйлаб, кейин тўпни узатмоқда.
84-дақиқа. Канселу алдамчи ҳаракат билан бир рақибини чалғитди ва зарба берди, Грабара бу сафар ҳам ишончли ўйнади.
82-дақиқа. Огоҳлантириш! Эҳтиросларини жиловлай олмагани учун Марко Стаменич огоҳлантирилди.
80-дақиқа. Ўзгариш! Давид Хочолава ўрнига Кевин Дикс ўйинга қўшилди.
77-дақиқа. Ўзгаришлар! Грилиш ўрнига Фил Фоден, Кевин де Брюйне ўрнига эса Бернарду Сильва майдонга туширилди.
76-дақиқа. Мануэль Аканжи ҳаводаги курашдан кейин майдонга ноқулай тарзда йиқилди. Шифокорлар футболчига ёрдам кўрсатишмоқда.
73-дақиқа. "Копенгаген" футболчилари ҳозир ўйиндаги энг хавфли вазиятлардан бирини юзага келтиришди, лекин захирадан туширилган Исак-Бергманн Йоханнессон тўпга ета олмади.
71-дақиқа. Бир киши кўпроқ бўлса, "Копенгаген" ҳам "Сити" билан деярли тенгма-тенг кураша оларкан.
67-дақиқа. Яна бир стандарт бесамар кетди.
Эрлинг Холанд ўрнидан турган ва учрашувни майдон ёнгинасидан томоша қилмоқда.
64-дақиқа. Грилиш меҳмонлар учун бурчак зарбаси ишлаб берди. Узатмадан кейин Рубен Диаш ўзи истагандек зарба бера олмади.
59-дақиқа. Ўзгариш! Хакон Арнар Харальдсон ўрнига Исак Бергман Йоханессон ўйинга қўшилди.
56-дақиқа. "Сити" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
53-дақиқа. "Копенгаген" яна позицион ҳужумда.
50-дақиқа. Де Брюйне чап оёқда ҳам зарба беришдан чўчимади, ўз навбатида Грабара ҳам зўр сейв амалга оширди.
Кетма-кет ҳужумлар, зарба ва бурчак зарбалари гувоҳи бўляпмиз.
49-дақиқа. Кутилмаганда, иккинчи бўлимни "Копенгаген" ўта фаол тарзда бошлади ва меҳмонларни шошириб ҳам қўймоқда.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, Эдерсон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритган паллада ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!
45+5-дақиқа. Кевин де Брюйне бемалол зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. Бурчак зарбасидан эса бу сафар ҳам наф чиқмади.
45+4-дақиқа. Хакон Арнар жарима майдончасига кириб ўтирмай кучли зарба берди, ноаниқ.
45+3-дақиқа. Николай майдонга қайтди.
Футболчига ёрдам кўрсатилиши зарур. "Пауза"...
45+1-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин тўп учун курашда Аканжи ҳамкасби Николай Бойлесеннинг майдонга қулашига сабабчи бўлди.
45-дақиқа. Гол бўлмасада, воқеаларга бой биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. Тўп гоҳ у жамоада, гоҳ бу жамоада бўлса ҳам, икки клуб жарима майдончаси ўртасидаги зонада айланиб юрибди.
40-дақиқа. Ҳозирги вазиятда "Копенгаген" ҳимоячилари ҳам босим остида бўлишларига қарамай, тўп оширишлари билан таъқибдан чиқиб кетишди.
38-дақиқа. Бир киши кам бўлса ҳам "Сити" шошилмай, тўпни рақибга бермай, гол уриш учун имкон изламоқда.
36-дақиқа. Огоҳлантириш! Рақибнинг ану айтишадику, "истиқболли ҳужуми"ни бузгани учун Вальдемар Йенсен сариқ карточка ишлаб олди.
32-дақиқа. Ўзгариш! Пепдан тактик ўзгариш. Пенальтидан гол ура олмаган Рияд Махрез захирага олинди, унинг ўрнига бугун дам олиши режалаштирилган Рубен Диаш майдонга тушди.
31-дақиқа. Арнар Харальдсон зарбани амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди.
29-дақиқа. Хонадагилар бу сафар ҳам ҳамкасбларига ёрдамга келишди. Бу вазиятни ўзинг бир кўрмасанг бўлмайди ошна дейишди. Такрорни кўрган бош ҳакам Гомесга "хайр" деди.
27-дақиқа. Бугун "Сити"га қарши ўйнаш мумкинлигига ишонган "Копенгаген" футболчилари ҳужумга ҳам ўта бошлашди. Ҳозир тезкор ҳужум ўта хавфли тус олиши мумкин эди. Бироқ Серхио Гомес мезбонлар вакилини қўлидан тортиб қолдию.
25-дақиқа. Рияд Махреззззз... Пенальтини голга айлантира олмади. Грабара нафақат тўп йўналишини топди, балки жамоасини голдан ҳам қутқарди.
23-дақиқа. Яна "VAR". Бу сафар тўп "Копенгаген" футболчиси қўлига тегиб кетгани учун ҳакам такрорий лавҳани кўргач, нуқтага ишора қилди.
20-дақиқа. Яна Родри зарба берди, бу сафар чап оёқда. Аммо уриниши қовушмади ва тўп жуда ноаниқ йўналиш олди.
Бурчак зарбасидан кейин эса мезбонлар зарба бера олишмади.
18-дақиқа. "Копенгаген" футболчилари тўпни олиб қўйишди ва зарба учун имкон топишди, кучли ҳамда аниқ зарбани Эдерсон қайтарди.
14-дақиқа. Бугун сардор сифатида жамоани бошлаб тушган Гюндоган жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, лекин унинг уриниши ўхшамади.
Аммо... Шошилмаслик керакка ўхшайди. "VAR"хона ишга тушди. Родрининг зарбасидан аввалроқ тўп Махрезнинг қўлига тегиб кетган экан.
11-дақиқа. ГОООООООЛ! Таянч ярим ҳимоячи Родридан "пушка". Бу сафар "Копенгаген"ни Грабара ҳам қутқара олмади.
9-дақиқа. "Сити" одатига кўра тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга уринмоқда. Трибунадагиларга бу табиийки ёқмаяпти.
6-дақиқа. Альвареснинг зарбасидан кейин аслида Грабара тўпни қайтарганди, лекин буни ҳужумчидан бошқа ҳеч ким сезмади ва бурчак зарбаси белгиланмади.
4-дақиқа. Ҳисоб очилиши гол муаллифи эса дарвозабон Эдерсон бўлиши мумкин эди. Ҳимоячидан келаётган тўпни посбон ўзига ўнглашда хатога йўл қўйди.
Бироқ иш зарба ва чинакам хавфли вазиятгача етиб бормади.
3-дақиқа. Кевин де Брюйненинг узатган тўпини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Илк стандартни меҳмонлар амалга оширадиган бўлишди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Ҳар икки жамоанинг асосий таркиб вакиллари трибунаости йўлакчасида тўпланиб туришибди.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
"Копенгаген" – Грабара, Йелерт, Бойлесен, Хочолава, Лунд, Кристиансен, Лерагер, Стаменич, Классон, Харальдссон, Дарами.
"Манчестер Сити" – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Аканжи, Серхио Гомес, Гюндоган, де Брюйне, Грилиш, Родри, Марез, Альварес.
ФК Копенгаген |
Лига Чемпионов - группа G . 4-тур 11/10/2022, 22:45 0
:
0
Тугади
|
Манчестер Сити |
Стадион: Parken, 35447 томошабин
Бош ҳакам: Artur Dias
Фикрлар