UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  1 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0

ЕЧЛ. Барчаси сўнгги турда ҳал бўлади! Истанбулдаги ёмғирли оқшомда "Галатасарой" ва МЮ жанговар дурангга имзо чекишди Янгиликлар

ЕЧЛ. Барчаси сўнгги турда ҳал бўлади! Истанбулдаги ёмғирли оқшомда "Галатасарой" ва МЮ жанговар дурангга имзо чекишди

Европа Чемпионлар Лигаси бешинчи туридан ўрин олган "Галатасарой" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунланди.

ЕЧЛ. "Галатасарой"  – "Манчестер Юнайтед" 3:3

Голлар: Алехандро Гарначо (Бруну Фернандеш) 11', Бруну Фернандеш (Люк Шоу) 18', Хаким Зиеш 29', 62', Скотт Мактоминей (Аарон Уан-Биссака) 55', Муҳаммад Актюркоғлу (Хаким Зиеш) 71'

"Галатасарой": 1. Фернандо Муслера, 93. Саша Боэ, 42. Абдюлькерим Бардакжи, 23. Каан Айхан, 3. Анохелиньо (25. Виктор Нельсон 82'), 34. Лукас Торрейра, 91. Танги Ндомбеле (27. Сержио Оливейра 60'), 22. Хаким Зиеш (53. Барис Алпер Йилмаз 82'), 10. Дрис Мертенс (7. Муҳаммад Актюркоғлу 60'), 14. Уилфрид Заа (8. Керем Демирбай 88'), 9. Мауро Икарди.

Захира: 19. Гунай Гувенч, 20. Тете, 88. Казимчан Караташ, 94. Седрик Бакамбу. 

"Манчестер Юнайтед": 24. Андре Онана, 29. Аарон Уан-Биссака (20. Диогу Далот 78'), 2. Виктор Линделеф, 5. Харри Магуайр, 23. Люк Шоу, 39. Скотт Мактоминей, 4. Софьян Амрабат (37. Коббие Маино 58'), 21. Антони, 8. Бруну Фернандеш, 17. Алехандро Гарначо (28. Факундо Пельистри 78'), 11. Расмус Хойлунд (9. Антони Марсьяль 58').

Захира: 1. Алтай Байиндир, 22. Том Хитон, 19. Рафаэль Варан, 15. Серхио Регилон, 44. Даниел Гор, 46. Ханнибал Межбри, 52. Жо Хугил.

Огоҳлантиришлар: Бруну Фернандеш 27', Саша Боэ 42', Софьян Амрабат 45+2', Каан Айхан 54', Люк Шоу 59', Аарон Уан-Биссака 64'

Галатасарай

Хаким Зиеш - 29', Хаким Зиеш - 62', Мухаммед Актюркоглу - 71'

Лига Чемпионов - группа A . 5-тур

29/11/2023, 22:45

3
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Алехандро Гарначо - 11', Бруну Фернандеш - 18', Скотт Мактоминей - 55'

Стадион: Rams Global Stadyumu, 51733 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
29'  Хаким Зиеш
42'  Саша Боэ
54'  Каан Айхан
60'  Танги Ндомбеле (Сержио Оливейра)
60'  Дрис Мертенс (Мухаммед Актюркоглу)
62'  Хаким Зиеш
71'  Мухаммед Актюркоглу
71'  Хаким Зиеш
82'  Хаким Зиеш (Барыш Альпер Йылмаз)
82'  Анхелиньо (Виктор Нельсон)
88'  Уилфрид Заа (Керем Демирбай)
11'  Алехандро Гарначо
11'  Бруну Фернандеш
18'  Бруну Фернандеш
18'  Люк Шоу
27'  Бруну Фернандеш
45'  Софьян Амрабат
55'  Скотт Мактоминей
55'  Аарон Уан-Биссака
58'  Софьян Амрабат (Кобби Мейну)
58'  Расмус Хойлунд (Антони Марсьяль)
59'  Люк Шоу
64'  Аарон Уан-Биссака
78'  Алехандро Гарначо (Факундо Пельистри)
78'  Аарон Уан-Биссака (Диогу Дало)


90+3. Ўйин якунланди, жанговар дуранг!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Далот тўпни марказга узатди, тўп ҳимоячиларга тегиб палапартиш ҳолат юзага келди, Пельистрининг зарбаси эса дарвозагача бормади ва тўпни Муслера ушлаб олди.

86. Яна бир зарба Заадан. Бу сафар ноаниқ бўлди.

85. Брунунинг зарбаси дарвоза устунига тегди.

84. Заанинг зарбасини Онана ушлаб олди.

79. Пельистрининг зарбаси ноаниқ.

77. Яна бир зарба Мактоминайдан бўлди. Бироқ ушбу зарба ҳам ноаниқ.

76. Гарначонинг зарбаси ноаниқ бўлди.

75. Майдон эгалари ҳужумлар уюштиришдан тинмаяпти. 

73. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига ярим соатдан камроқ вақт қолмоқда. Темп жуда юқори. 

Актюркоғлу ўзига узатилган тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олди ва дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўридан жой олди!

71. ГОЛ! Муҳаммад Актюркоғлу ҳисобни тенглаштирди!

68. Зиешнинг узоқ масофадан, ўткир бурчакдан йўллаган ажойиб зарбасини Онана қайтариб юборди!

66. Мухаммед Актюркоглунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Онана ушлаб олди.

64. Ўйин қизигандан қизиб бормоқда. Сариқ карточкалар, антиқа ва супер голлар, умуман олганда барчаси бор. 

62. ГОЛ! Зиеш чамаси 28 метр узоқда белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, Онана ушлаб олиши керак бўлганда қўйиб юборди ва дарвозага тўп кирди!

58. МЮ майдонга бир нафар ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ҳужумчини захирадан майдонга чиқарди. Манчестерликлар ҳужумкорликдан йироқлашиш нияти йўқ. 

МЮ олдинга юриш қилди, Аарон Уан-Биссака ўнг қанотдан тўпни марказга узатди, Скот дарвозанинг бурчагига зарба берди ва гол урди!

55. ГОЛ! Скот Мактоминай ҳисобни иккита оширди!

54. Гарначонинг зарбаси ноаниқ бўлди.

52. Брунунинг узатма аралаш зарбасидан сўнг Муслера тўпни қўлидан чиқариб юборди.

48. Майдон эгалари таймнни яхши бошлашди. Қанотдан узатилган тўпни Айхан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Мауро Икарди дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди. Бироқ ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани маълум бўлди.

38. Фернандешнинг бурчакдан узатиб берган тўпни Мактоминай дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

32. Зиешнинг яна бир зарбаси эса ноаниқ бўлди.

30. Ўйинга интрига яна қайтди, истанбуллик мухлислар жонланди. Буёғига учрашув янада қизиқ бўлиши аниқ!

29. ГОЛ! Зиеш жарима зарбасидан гол урди!

25. Бугун мезбонларнинг ҳужумлари умуман ўхшмаяпти. 

Португалиялик футболчининг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси тўғри дарвоза тўридан жой олди! Дарвозабон ҳеч нарса қила олмади!

18. ГОЛ! Брунудан супер, супер, супер гол! Ҳа, бу траэктория физика қонунларига зид!

16. Ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмади, деб топди ва ўйин давом этади.

15. "Галатасарой" футболчилари МЮ дарвозаси олдида хавфли вазиятга юзага келтиришди. Тўп жарима майдончаси ичида Мактоминейнинг қўлига тегди. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилмоқда.

13. Буёғига ўйин янада қизиши аниқ. Майдон эгалари янада кўпроқ ҳужумлар уюштиришга интилмоқда.

МЮнинг ажойиб комбинацияси натижасида тўп Хойлундга келиб тушди, унинг узатмасидан сўнг Гарначо тўпни дарвозага йўллади ва гол урди!

11. ГОЛ! Гарначо учрашувда ҳисобни очди!

5. Гарначо чапдан юриш қилиб тўпни марказга узатди, бироқ якуний зарба берилмади. 

4. Мертенеснинг чамаси 26 метрлардан берган зарбасини Онана қайтарди.

2. Дастлабки ҳужум мезбонлардан бўлди. Заа ҳужумни бошлаб берди. Икарди давом эттирди, якуний зарбани Зиеш берди, тўп манчестерлик ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика