UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  41 19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  102 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

ЕЧЛ. "Челси" "Ювентус"ни тор-мор этиб, гуруҳ пешқадамига айланди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Челси" "Ювентус"ни тор-мор этиб, гуруҳ пешқадамига айланди

Теглар :  ЧелсиЮвентус
Европа Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Челси (Англия) – Ювентус (Италия) 4:0 

«Стэмфорд Бриж»

Голлар: 1:0 – 25 Чалоба, 2:0 – 55 Джеймс, 3:0 – 58 Хадсон-Одои, 4:0 – 90 Вернер.

Челси – Менди, Чалоба, Тиаго Силва, Рюдигер, Канте (Лофтус-Чик, 37), Жеймс, Жоржиньо (Сауль, 76), Хадсон-Одои (Маунт, 76), Зиеш, Чилуэлл (Аспиликуэта, 71), Пулишич (Вернер, 72).

Ювентус – Шченсны, Куадрадо (де Винтер, 81), Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Маккенни, Бентанкур (Дибала, 59), Локателли (Артур, 67), Рабьо, Кьеза (Кулусевски, 80), Мората (Кин, 67).

Огоҳлантириш: Куадрадо (23).


ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "ЧЕЛСИ" "ЮВЕНТУС"ДАН РЕВАНШ ОЛДИ ҲАМДА ГУРУҲ ПЕШҚАДАМИГА АЙЛАНДИ.

90+4. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернер ўйинга нуқта қўйди. Энди ҳакам ҳуштаги ҳам шарт эмас.

90+3. Киннинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

90+2. Менди вақт чўзишга уринмоқда ёки тўпни кимга оширишни билмаяпти.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Шчесни жамоани яна бир голдан асраб қолди. Зиеш билан бирга-бир вазиятда польшалик посбон маҳоратини намойиш этди.

84. "Ювентус" ўйинида ишончсизлик кўзга ташланмоқда. "Зебралар" ўзгаришлар билан ҳам буёғига ниманидир уддалаши қийин масала.

80. "Ювентус"да икки ўзгариш: Федерико Кьеза ўрнига Кулусевски, Куадрадо ўрнига Винтер сафга қўшилди.

79. Саульнинг ўйинга мослашиши қийин кечмоқда.

77. "Челси"да яна бир ўзгариш: Жоржиньо ўрнига Сауль ўйинга қўшилди.

71. Аспиликуэта Чилуэлл, Вернер Пулишич ўрнига майдонга туширилди.

69. Чилуэлл жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. 

67. "Юве"да ўзгаришлар: Локателли ўрнига Артур майдонга тушди. Мората ўрнига Кин ўйинга қўшилди.

66. "Ювентус" тезкор қарши ҳужумни секинлаштирди ҳамда Рабьонинг ноаниқ пасидан сўнг тўпни олдириб қўйди.

64. Зиеш рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам бу пенальтига арзимаслигини таъкидлади.

60. Дибала Бентанкур ўрнига ўйинга қўшилди.

58. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Иккинчи голдан ҳали ўзига келмаган "Юве" учинчисини қабул қилиб олди. Бир неча паслардан сўнг тўп Хадсон-Одоига келиб тушди ва у дарвозабон ташланган нуқтадан қарама-қарши томонга зарба йўллаб, ҳисобни йириклаштирди.

56. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жеймс жарима майдонида кўкраги билан тўпни тўғрилаб олиб, кучли зарба билан орадаги фарқни оширди.

53. Жемснинг жарима зарбасидан сўнг Силва бош билан зарба йўллади, Шчесни қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.

50. Жеймс Рабьонинг юзини нишонга олди. Мўлжал аниқ чиқди, бунинг оқибатида франциялик футболчи майдонда ётибди.

49. Одои-Зиеш комбинацияси натижасида Одои зарба йўллади, уни де Лигт бартараф этди.

48. Майдон марказида Алекс Сандро Жеймсга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

47. Моратага нисбатан қўполлик ишлатилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Маккени қулай вазиятга чиқиб борди ва тўпнинг ўрнига ҳавони тепди, кейинчалик Бентанкурнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Пулишичнинг моҳирона пасидан сўнг Одои жарима майдонида кўкраги билан тўпни тўхтатганча зарба йўллади, дарвозабон яна италияликлар жонига оро кирди.

42. Жеймс яна фаоллик намойиш этиб, ўнг қанотдан узатма амалга оширди, де Лигт тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

40. Чилуэлл чап қанотдан катта тезликда олдинга борди ва Пулишичга пас берди. Узатма тезлиги юқорилиги боис Кристиан тўпни ўзига бўйсиндира олмади.

38. Бурчакдан узатилган тўпга Рюдигер бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ. "Юве" ҳимоячилари иккинчи қаватда рақибга устунликни бериб қўйишмоқда.

37. "Челси"да ўзгариш: Канте ўрнига Лофтус-Чек майдонга тушди.

37. Жеймс ўнг қанотдан кучли зарба йўллади, Шчесни ўз ҳисобига сейв ёзиб қўйди.

34. Канте рақиб жарима майдони ичида зарба йўллашга ҳаракат қилиб кўрди, ҳимоячилар бунга имкон бермади.

32. Рабьонинг хатосидан сўнг Пулишич ҳам хато билан жавоб берди, акс ҳолда мезбонларда қулай вазият юзага келиши мумкин эди.

28. Моратада жуда қулай вазият юзага келди, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган испан футболчиси тўпни Менди устидан ошириб қўйганди, бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни Силва сўнгги паллада бартараф этди.

25. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Рюдигер Чалобага тўғрилаб берди, ҳимоячи эса уни дарвозага жойлаб қўйди.

24. Жеймс тўғри дарвозага зарба йўллади, Шчесни ўз маҳоратини намойиш этди, футболчининг иккинчи зарбасига эса Мората боши билан дарвозабонлик қилиб юборди.

23. Куадрадо Хадсон-Одоини тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

21. Зиеш ва Одои бир-бирларини тушунишмади, натижада ҳужум бесамар якунланди.

20. Рабьо майдон марказида Жеймс томонидан тўхтатиб қолинди.

19. Рюдигер бугун ҳужумда фаол ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячи туринликлар дарвозаси томон иккинчи бор зарба берди.

18. "Челси" тўпни назорат қилмоқда ва вазият яратишга ҳаракат қилмоқда, "Ювентус" эса қарши ҳужумни кутиб ҳимояланмоқда.

15. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди. Челуэллнинг чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпидан сўнг Шчесни қийинчилик билан тўпни қайтарди.

11. "Юве"да хавфли вазият юзага келди. Комбинация натижасида Куадрадо олдинга борди ҳамда марказга тўп узатганди. Сўнгги лаҳзаларда Тиаго Сильва икки оёқлаб тўпни тепиб юборди.  

9. Зиеш бурчакдан узатма амалга оширди, Куадрадо яна жонбозлик кўрсатди. Қайтадан амалга оширилган ижрога Чалоба бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

7. Хадсон-Одои чап қанотдан олдинга юриш қилмоқчи эди, Куадрадо уни зарарсизлантирди.

Айни дамда гуруҳдаги вазият

2. Зарба, зарба, зарба, сал қолди "Челси" ҳисобни очишига. Кичкинагина Канте ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, марказга узатма амалга оширди. Хадсон-Одоининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, лондонликларнинг навбатдаги зарбасини ҳам туринликлар бир амаллаб бартараф этишди.

1. Учрашувни "Челси" футболчилари бошлаб беришди.

Туринда ўтган 1-тур баҳсида "Ювентус" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор бўлса керак. Бугун лондонликлар ўз майдонида реванш олишга уриниб кўради.

Бугунги учрашувни мезбонлар таркибида Матео Ковачич, меҳмонлардан эса Маттиа Де Шильо, Жоржо Кьеллини, Данило, Федерико Бернардески ва Аарон Рэмзи ўтказиб юборади.

Ассалому алайкум, уйқусиз тунларни биз билан баҳам кўраётган футбол ишқибозлари! Яқин икки соат ичида қизиқарли футбол гувоҳи бўламиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика