ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Бенфика" майдонида ишончли ғалабани тантана қилди
06 апр 2022 01:55
Янгиликлар
ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Бенфика" майдонида ишончли ғалабани тантана қилди
Бенфика (Португалия) – Ливерпуль (Англия) 1:3
«Эштадиу да Луш»
Гол: Нуньес 49' – Конате 17', Мане 34', Диас 87'
Бенфика – Влаходимос, Жилберто, Вертонген, Отаменди, Гримальдо, Таарабт (Мейте, 70), Рафа Силва, Вайгль, Эвертон (Яремчук, 82), Нуньес, Гонсалу Рамуш (Жоау Мариу, 87).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнольд (Жо Гомес, 89), ван Дейк, Конате, Робертсон, Тиаго Алькантара (Хендерсон, 61), Фабиньо, Кейта (Милнер, 89), Салоҳ (Жота, 61), Мане (Фирмино, 61), Диас.
Огоҳлантиришлар: Тиаго Алькантара (58), Таарабт (63).
Баҳс якунланди! "Ливерпуль" мухлисларини чиройли ғалаба билан муборакбод этаман. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!
90+5. Фабиньо майдонга қайтди.
90+4. "Бенфика" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Фабиньо ва Отаменди тўқнашиб кетди, уларга тиббий ёрдам керак.
89. "Ливерпул"да 2 та ўзгариш: Арнольд ўрнига Жо Гомес, Кейта ўрнига Милнер учрашувни тугатиб қўяди.
87. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Кейтанинг ажойиб пасидан кейин бирга-бир ҳолатга чиқиб борган Луис Диас дарвозабонни алдаб ўтиб, тўпни бўш дарвозага йўллади – 1:3!
87. "Бенфика"да алмаштириш: Рамуш ўрнига Жоау Мариу майдонга тушди.
84. Диогу Жота олисдан зарба берди. Йўл-йўлакай ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
82. "Бенфика"да ўзгариш: Эвертон ўрнига Яремчук баҳсни давом эттиради.
82. Луис Диас жарима майдони ичида дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Тўп чап устун олдидан ўтиб кетди.
80. Эндрю Робертсоннинг стандартдан оширмаси. Мудофаа вакилларига ёрдамга келган Нуньес тўпни узоқлаштирди
79. Жордан Хендерсоннинг узатмаси кутилганидек чиқмади.
77. Рафаэль Силва қанотдан олдинга борди ва ичкарига пас беришга ҳаракат қилди, ҳимоячилардан бири сўнгги лаҳзада тўпни узоқлаштира олди.
76. Дарвоза томон аниқ зарбалар: 3-6.
73. "Ливерпуль" тўпни марказда сақлаган ҳолда қанотларда тезкорлик ҳамда фаолликни оширмоқда. Охирги вазиятда Трент тўпги улгурмай қолди.
71. Жота Фирмино билан "девор" услубида ўйнаб, ичкарига ёриб киришга уринди.
70. "Бенфика"да алмаштириш: Таарабт ўрнига Мейте туширилди.
67. Дарвин Нуньес жарима майдони ичида ҳимоячиларга қарши кураш олиб бориб, йиқилиб тушди. Ҳакам пенальти йўқ, деди. Такрорий лавҳаларга қараганда, ван Дейк Нуньесни қўли билан ушлаб қолган.
65. "Ливерпуль" ҳамон тўп назоратини ўзида сақлаб турибди, лекин "Бенфика"дан ҳар вақт хавф кутса бўлади.
63. Таарабт Кейтага нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
61. "Ливерпул"да 3 та ўзгариш: Мане ўрнига Фирмино, Салоҳ ўрнига Жота, Алькантара ўрнига Хендерсон ўйинга қўшилди.
60. Уууух! Эвертоннинг кучли зарбасидан сўнг Алиссон ўзига хос сейв намойиш қилди, бразилияликнинг зарбаси чакки чиқмаганди, ўз навбатида, унинг ватандоши ҳам тўп йўлига ғов бўла олди.
58. Тиаго Алькантара Рафа Силваги нисбатан жуда қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди.
55. Зарба! Рафа Силванинг узатмасидан сўнг Дарвин Нуньес бош билан муваффақиятсиз зарбани ижро қилди.
53. Камералар нигоҳи Жотага қаратилмоқда. У Салоҳнинг ўрнига майдонга тушиши кутилмоқда.
52. Дарвин Нуньеснинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш касб этди.
50. Трент бурчакдан узатмани амалга оширди, Мане бош билан зарба йўллади, ноаниқ.
49. ГОООООООООООООООООООООЛ! Силванинг қанотдан ошириб берган тўпини Конате қайтара олмади ва Дарвин Нуньес уни қийинчиликсиз рақиб дарвозасига киритди – 1:2!
47. Рафаэль Силва ҳужумга ўтишда берилиб кетиб офсайдда қолди.
46. Луис Диас узатмани амалга оширмоқчи бўлди, аммо унга қаршилик кўрсатишди.
46, Иккинчи тайм бошланди!
45. Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб – 0:2.
43. Наби Кейта фоль ишлатди. У Рафа Силвани майсага қулатди.
42. Зарбалар бўйича яққол устунлик Клопп шогирдларида: 3-11
39. Луис Диас икки ҳимоячини қойилмақом тарзда алдаб ўтди ва дарвозани нишонга олди, тўп устуннинг бир неча сантиметр нарисидан ўтиб кетди.
37. Ўзаро боғламлардан кейин Эвертон зарба бериб кўрди, Алиссон ўз ўрнида!
34. ГООООООООООООЛ! Луис Диаснинг пасидан сўнг Садио Мане яқин масофадан дарвозани ишғол қилди – 0:2!
33. Бурчакдан узатилган тўпни Николас Отаменди бош билан зарба йўллади, аммо зарбага аниқлик етишмади.
30. Эндрю Робертсоннинг узатмасинидан сўнг рақиб ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.
29. Фабиньо тўпни эгаллаб олишга уриниб, Гонсалу Рамушни йиқитди.
26. Алекс Гримальдо ичкарига яхши пас узатди, аммо Алиссон тўни эгаллаб олишга эришди.
24. Луис Диас бўшлиққа эга бўлди ва вазиятдан фойдаланиб қолиб зарба берди, Влаходимос сергак турганини кўрсатди.
23. Эвертон ҳимоячиларни адлашга киришиб, зарба бериш учун қулай позицияга чиқди ва зарбани йўллади ҳам, бироқ ноаниқ.
20. Вертонген ва Отаменди ўзаро пас ўйнашмоқда. Ҳозирча бундан ҳеч қандай самара сезилмаяпти.
19. Маненинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Наби Кейта бош билан дарвозани нишонга олди, аммо тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
17. ГООООООООООООООЛ! Эндрю Робертсоннинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Ибраима Конате бош билан дарвозага жойлаб қўйиб, ҳисобни очди – 0:1!
14. "Бенфика" футболчилари ўз жарима майдони тарафни тарк этишмаяпти, шу билан бирга, тўпга ҳам эга чиқишгани йўқ.
12. Зарбааа! Наби Кейтанинг узоқдан йўллаган зарбаси Влаходимос томонидан бартараф қилинди.
9. Мане Салоҳни олдинга бошлади. Муҳаммаднинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин тў ҳимоячи ва дарвоза устунига тегиб, майдондан чиқиб кетди.
8. Диас чап қанотдан ёриб кириб, Салоҳга пас берди, бироқ мисрлик ҳужумчи зарба беришнинг уддасидан чиқмади.
6. Нуньес ўнг қанотда "Ливерпуль" ўйинчисини алдаб, тўпни ичкарига оширди, аммо тўп Эвертон орқали майдондан чиқиб кетди.
4. Робертсоннинг узатмасидан сўнг Наби Кейта бош билан зарба йўллади, аммо сал ноаниқ.
2. Меҳмонлар тўпни назорат қилишмоқда. Фабиньо ва Луис Диас тўпга эгалик қилишмоқда.
1. Ван Дейк Салоҳни излади ва узун пасни амалга оширди, аммо тўп Влаходимосга бориб тушди.
- Ўйинга старт берилди!
- Баҳс 00:00 да старт олади.
- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун "Ливерпуль" сафарда ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги биринчи учрашувда "Бенфика"га қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.
Фикрлар