ЕЧЛ. 3-турнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
6 окт 2022, 11:29
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-турининг энг муваффақиятли ўйинчиси номини қўлга киритиши мумкин бўлган номлар маълум бўлди.

"Боруссия" Дортмунд хавбеки Жуд Беллингем "Севилья"га қарши кечган баҳсда (4:1) 1 та гол урди ва 1 та асист қайд этди. 

"Ювентус" вингери Анхель Ди Мария "Маккаби" Хайфа билан ўйинда (3:1) жамоадошлари томонидан киритилган барча уч голга ҳаммуаллифлик қилди.

"Наполи" ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцо "Аякс"га қарши ўйинда (6:1) 1 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 7 марта рақибни тўпсиз қолдиришнинг уддасидан чиқди.

"Лейпциг" ҳужумчиси Андре Силва "Селтик" дарвозасига 2 та тўп киритди ва жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Юқоридаги футболчилардан бири энг яхши бўлиш учун танлаб олинади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com