UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  9 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  43 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4

ЕЧЛ. 3-тур. Бугунги ўйинлар превьюси Янгиликлар

ЕЧЛ. 3-тур. Бугунги ўйинлар превьюси

Бугун Европа чемпионлар лигаси 3-тур учрашувлари бошланади.
Сешанба куни тунда тўртта гуруҳда жамоалар биринчи даврадаги ўзларининг сўнгги ўйинларини ўтказишади.

Дастлабки беллашув "Е" гуруҳида кечади. Москванинг ЦСКА жамоаси Англиянинг амалдаги чемпиони "Манчестер Сити" билан куч синашишади. Ушбу ўйин "Арена Химки" стадионида томошабинларсиз ўтади. Бу эса мезбонларнинг устунлигини сал бўлсада камайтириб юбориши турган гап. "Сити" ҳозиргача ўтказилган иккита беллашувнинг бирида дуранг ва яна бирида мағлубиятга учраганди. Мануэль Пеллегрини жамоаси бу гал очко йўқотишга ҳалари йўқ. Акс ҳолда уларнинг гуруҳлардаги вазият янада чигаллашади.



Гуруҳнинг иккинчи ўйини Римда бўлиб ўтади. Бу нафақат гуруҳнинг , балким 3-турнинг энг марказий баҳси сифатида эътироф этилмоқда. "Рома" ўз майдонида Мюнхенинг "Бавария" жамоаси билан ҳисоб-китоб қилиб олиши лозим. Ушбу баҳс гуруҳ ғолиблиги учун кечиши аниқ. Агарда мезбонлар ўзлари учун ижобий натижани қайд эта олишса, унда Руди Гарсия шогирдлари "Е" гуруҳи карвонбошчисига айланишади. "Бавария" айни пайтда 6 очко билан пешқадамликни сақлаб келмоқда. Улар бугунги ўйинда муваффақиятли қатнашиб, тезроқ кейинги босқич масаласини ҳал этишмоқчи.

Бу учрашувда яна бир эътиборга молик жиҳат шуки, мавсум аввалида "Рома"дан "Баварияга кўчиб ўтган Мехди Бенатиа бугун собиқ жамоасига қарши "стадио Олимпико" стадионида саф тортиши мумкин.


"F" гуруҳида иштирок этаётган АПОЕЛ жамоаси ПСЖни қабул қилса, Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" билан дуч келади.

Бу гурҳда 2-турдан кейинги вазият анча "тартибли" турибди. АПОЭЛда 1 очко, "Аякс" 2 очко тўплашга эришган, "Барселона" ягона ғалабаси эвазига 3 очко жамғарган ва ПСЖ бир ғалаба ва дуранг билан 4 очко тўплаб гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Демак барча жамоаларда кейинги босқичга чиқиш учун имкониятлар мавжуд. Ҳеч бир жамоа иккинчи турдан сўнг қўл силтамаган. Ушбу турдан кейин эса қўл силтамаслик учун ғалаба учун курашишлари талаб этилади. АПОЭЛ ўз майдонида ПСЖ қаршилигини енгишга уриниб кўрса, "Барселона" "Камп Ноу"да "Аякс"ни ранжитиш режаларини тузиб чиқмоқда. Буни режаларни қанчалик уддалашлари эса кечга яқин ойдинлашади.



Яна бир қизқиқарлиро гуруҳ бўлиб турган "G" квартетида ҳам вазият қизғин. Лондоннинг "Челси" жамоаси ўтказилган икки учрашувда 4 очко жамғарган ҳолда ҳозирча пешқадамликни сақлаб турибди. "Шальке" ва "Марибор"да эса 2 очко мавжуд. Португалия гранди саналган "Спортинг" эса гуруҳдаги энг камтар жамоа бўлиб турибди. Улар ҳисобида атига бир очко бор. "Челси" бугун мусобақада ҳалича мағулубият нималигини билмай келаётган "Марибор"ни "Стэмфорд Бриж"да синовдан ўтказса, Ди Маттео бошчилигидаги "Шальке" "Спортинг" қаршилигини ангишга уриниб кўради.  Агарда бугунги беллашувда мезбонлар ғалаба қозонгудек бўлса, унда "Челси" ва "Шальке" жамоалари кейинги босқич учун бир қадам олдинга қадам ташлаган бўлишади.

Европа чемпионлар лигасининг энг камтарроқ бўлган "H"гуруҳидан ўрин олган БАТЭ, "Шахтёр", "Порту" ва "Атлетик" жамоалари кейинги босқичга бериладиган икки чипта учун кураш олиб боришмоқда. "Порту" ва БАТЭ иккинчи турдан кейин рақибларилан кўра яхшироқ ҳолатга эгалар. БАТЭ бугун ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилади. "Порту" эса "Атлетик" билан ўзаро беллашади.




ЕЧЛ, 3-тур.
"Е" гуруҳи.
ЦСКА - "Манчестер Сити" (21:00)
"Арена Химки" стадиони.
Бош ҳакам
: Иштван Вад (Венгрия)
Йўқотишлар
: Эльм, Панченко, Витиньо, Загоев, Вернблум — йўқ.

"Рома" - "Бавария" (23:45)
"Стадио Олимпико" стадиони.
Бош ҳакам
: Йонас Эриксонн (Швеция)
Йўқотишлар: Кстан, Строотман, Кейта — Рейна, Бадштубер, Мартинез, Тиаго, Швайнштайгер.


"F" гуруҳи.
АПОЭЛ — ПСЖ (23:45)
"Нео стэдиум"
Бош ҳакам
: Овидиу Хатеган (Руминия)
Йўқотишлар: Йўқ — Лавеззи.

"Барселона" — "Аякс" (23:45)
"Камп Ноу" стадиони.
Бош ҳакам
: Уиллям Коллум (Шотландия)
Йўқотишлар: Вермален — Йўқ.


"G" гуруҳи.
"Челси" — "Марибор" (23:45)
"Стэмфорд Бриж" стадиони.
Бош ҳакам
: Дэнни Маккелие (Голландия)
Йўқотишлар: Йўқ — Йўқ

"Шальке" — "Спортинг" (23:45)
"Велтинс Арена" стадиони.
Бош ҳакам
: Сергей Карасев (Россия)
Йўқотишлар: Фарфан, Горетцка, Сэм, Сантана — Йўқ.


"H" гуруҳи.
БАТЭ — "Шахтёр" (23:45)
"Борисов Арена" стадиони.
Бош ҳакам
: Иван Бебек (Хорватия)
Йўқотишлар: Йўқ — Йўқ

"Порту" — "Атлетик" (23:45)
"Драгао" стадиони.
Бош ҳакам
: Дамир Скомина (Словакия)
Йўқотишлар: Йўқ — Акетхе.



Шаҳбоз Беғамов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика