UZ

Сўнгги янгиликлар

07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  1 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  34 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  56 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  114 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5

Душанба оғир кун. "Боруссия" мухлислари ҳафтанинг илк кунига қарши (ФОТО) Янгиликлар

Душанба оғир кун. "Боруссия" мухлислари ҳафтанинг илк кунига қарши (ФОТО)

Бундеслиганинг янги телешартномаси зарарга ишламоқда.

"Боруссия" (Дортмунд) клубининг 26 минг мухлиси душанбадаги ўйинларга бойкот қилиб, "Аугсбург"га қарши ўйинга келишмади. Машҳур "Сигнал Идуна Парк" бу сафар ҳар доимгидек сариқ эмас эди.

Жорий мавсумдан кучга кирган янги телешартнома 2016 йилда имзоланган эди. Ўша пайтдаёқ Eurosport душанба куни 5та учрашувни эфирга узатиши маълум эди. Уларнинг биринчиси бир ҳафта аввал бўлиб ўтди ва тезда эътирозлар бошланди.

Франкфуртда ўтган "Айнтрахт" ҳамда "Лейпциг" ўртасидаги учрашувда мухлислар хуштак чалишди, шовқин қилишди ва майдонга ҳожатхона қозозлари ва теннис тўпларини улоқтиришди. Майдонни тозалаш учун ҳамкамлар бир қанча вақт ўйинни тўхтатиб туришди.

Дунёдаги энг содиқлардан бири ҳисобланадиган Дортмунднинг "Боруссия" клуби мухлислари аввалгидан баттарроқ эътироз билдиришди - "Аугсбург"га қарши ўйинга келишмади.

Бундеслига раҳбариятининг берган маълумотига кўра, душанбадаги учрашувлар ҳозирча тест режимида синовдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, ушбу ўзгариш Европа лигасида қатнашаётган жамоалар учун қулайлик туғдиради. Янги телешартномага кўра, Бундеслиганинг даромадлари 2 бараварга ошди ва бу кўрсаткич 1 млрд. еврога етди.

Аммо бу фактлар ҳаммага ҳам қизиқ эмас. Мухлислар Бундеслига вакилларини фақат пул ҳақида ўйлашда, ишқибозларнинг қизиқишлари ҳисобга олмаётганликда айбламоқда. Душанба кунги ўйинлар меҳмондаги ўйинга борадиган мухлислар учун ноқулай, чунки бу ишлайдиганларга ҳалақит беради.

"Ноқулай вақт туфайли мухлислар учрашувларга бора олмаслиги ёки уларнинг қизиқиши сўнишидан сўнг нима бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқчимиз" - дейди "Боруссия" мухлислар гуруҳи етакчиси Андреас Ассман. "Вестфалленштадион" келажакда шундай кўринишга келиб қолиши мумкин. Бу нафақат федерация ва бундеслигага, балки душанба орқали даромадларини ошириб олмоқчи бўлган барча клубларга мурожжат сифатида хизмат қилади".

Дортмунд клубининг бош директори Ханс-Йоахим Ватцке мухлисларнинг эътирозидан ҳавотирда: "Ишқибозлар ҳақиқатдан ҳам душанбага қарши. Бу ўйинларсиз 1-2 млн. евро камроқ пул топармиз, бироқ мухлислар қимматроқ туради".

Ўйиндан олдин "Боруссия"нинг 15 минг мухлиси эътироз сифатида уйда қолиши эълон қилинди. Натижада бунга қарши бўлганлар сони 26 минг кишига етди. Учрашувга 54300 мухлис ташриф буюрди - бу ҳар ўйин 80 минг ишқибоз йиғадиган жамоа учун фожиа.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика