Дрогба КФФга президент бўлиши мумкин
07 авг 2019 18:22
Янгиликлар
Дрогба КФФга президент бўлиши мумкин
"Челси"нинг собиқ футболчиси Дидье Дрогба ватанига қайтиши мумкин.
41 ёшли Дрогба Кот-д'Ивуар футбол федерациясига раҳбар этиб сайланиши мумкин.
Президентлик учун сайлов шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.
Қайд этиш керакки, Дрогба яқинда Африка футбол конфедерацияси маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.
Дидье футболчилик фаолияти давомида "Ле-Ман", "Генгам", "Марсель", "Челси", "Шанхай Шэньхуа", "Галатасарой", "Монреаль Импакт" ва "Финикс Райзинг" клубларида ўйнаган.
Фикрлар