Дрис Мертенс: "Барселона"да захирада ўтиришни хоҳламайман"

Tolibjon Qosimov
3 июн 2017, 21:04
"Наполи" аъзоси Дрис Мертенс "Барселона"га ўтиши мумкинлиги борасида гапириб ўтди.

"Менга "Барселона" қизиққан, лекин захира ўриндиғида ўтиришни истамайман. Бу жамоага нима учун ўтиш кераклигини тушунмайман. Чунки, у ерда фақат Неймар, Месси ва Суареснинг ўрнига захирадан тушишинг мумкин. Италияда бошқа жамоа либосида ўйнамайман. "Челси" томонидан ҳам қизиқиш бўлган, лекин Конте билан гаплашмадик", - деди Мертенс.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo