UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  1 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  4 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  10 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  18 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  7 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  7 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  4

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди" Янгиликлар

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов МТЖ йиғинлари доирасида ўз келажаги ҳамда Абрамовдан нима сабабдан чақирув олмагани тўғрисида фикр билдирди.

— Охирги ўйинни 11 августда ўтказиб, 13 август куни Тошкентга етиб келдим. 

Ҳозирда Узоқ Шарқда тўп сураяпсиз. Йўналишни ўзгартириб, Европа томон йўл олиш ниятингиз борми?

— Худо хоҳласа, ниятим бор. Ҳозирда Хитой чемпионатида фаолиятимни давом эттираяпман. Кейинчалик янада кучлироқ чемпионатларга бориш мақсадим йўқ эмас.

Вадим Абрамов даврида терма жамоага умуман чақирув олмадингиз. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Шундай гап-сўзлар чиқдики, Абрамов "Нефтчи"даги ишлаган пайтида, сиз билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлган...

— У воқеалар ўтмишда қолди. Терма жамоага чақириш-чақирмаслик мураббийнинг хоҳиши, биз фақат термага чақирилганда ўз вазифамизни бажарамиз. Барчанинг ўзига яраша услуби бор, эҳтимол, менинг ўйиним мураббий услубига тўғри келмагандир.

Айнан нима муаммо бўлган?

— Орамиздан баъзи гап-сўзлар ўтган. Менда ҳам ёшлик, қизиққонлик бўлган ўша пайтларда. Ўйлашимча, муносабатимиз ёмон эмасди, агар имконият берганда, ўзимни кўрсатардим. Кўриб турганингиздек, ҳозир ҳаммаси жойида.

Шахсий адоват туфайли терма жамоага чақирмаганлигингизни қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

— Терма жамоа манфаати йўлида нотўғри деб ўйлайман. Терма жамоа учун шахсий муносабатлар четга чиқиши керак.

Терма жамоада авлодлар алмашинуви кузатилмоқда. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев сингари футболчилар фаолиятини якунлади. Марказий ҳимоя чизиғида ҳозирги кунда иккита энг кучли бўлган ўзбекистонлик футболчини айта оласизми?

— Бизда барча марказий ҳимоячилар кучли. Рустам билан кўп йиллар бирга тўп сурганман, Ислом билан ҳам бирга ўйнадик, барча ҳимоячилар кучли. Улар билан рақобат қилишга тайёрман.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика