UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  1 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  2 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  5 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   3 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  46 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  9 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  1 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0

Достонбек Тошматов: “Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман” Янгиликлар

Достонбек Тошматов: “Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман”

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи давра 32-тур доирасидаги “Зомин”-“Орол” учрашуви бўлиб ўтади, учрашувданолдин мезмонлар ҳужумчисидан ўйин ҳақида фикри билан қизиқдик.

-   “Орол” жамоаси қарши қандай тайёргарлик кўраяпсизлар?
-   Рақибимизга қарши “Хоразм”га қандай тайёргарлик кўрган бўлсак шундай давом эттираяпмиз. Мақсад рақибимизни мағлуб этиб, мухлисларимизни ҳурсанд қилишдир. Чунки биз мухлислар учун майдонга тушамиз.

-   Охирги икки турдан бери рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқдасиз. Нима деб ўйлайсиз “Орол” жамоасига ҳам гол ура оласизми?
-   Ҳужумчини майдонга тушишдан асосий мақсади – рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, жамоа ғалабасини таъминлаш. Шундай экан, ҳар сафар майдонга тушганимда гол уруб жамоанинг ғалабасини таъминлашга харакат қиламан. “Орол”га ҳам гол уруш ниятим бор.

-   Сиз бир неча йиллардан буён “Зомин” жамоасининг асосий таркиб ҳужумчиси ҳисобланасиз. Ўткан йилги мавсумда 20 тадан ошиқ гол ургансиз. Мавсум сўнгига қадар ўткан йилги натижани такрорлай оласизми?
-   Ха ўткан йилги мусобақада 20 тадан ошиқ гол ургандим. Бу йилги мавсумда ҳам агар мураббийлар менга асосий таркибда ўйнаш учун имкон беришса, ўткан йил натижадан ҳам яхшироқ натижа қилишга ҳаракат қиламан.

-   Сир бўлмаса ҳозиргача неча маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилдингиз?
-   Бу ҳозирча сир бўла қолсин. Лекин мусобақа сўнгига қадар ҳаммасини билиб оласиз. Чунки олдинда яна 7 та тур ўйинлари бор.

-   Нима деб ўйлайсиз, кейинги йилги Олий лигага Биринчи лигадан қайси жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади?
-   “Динамо” жамоаси. Чунки бу жамоа ҳозирги кундаги Биринчи лиганинг энг кучли жамоасидир.   

-   Кейинги йилги мавсумда, Олий лига жамоасидан таклиф тушса, бошқа жамоага ўтиш ният борми?
-   Ха албатта. Агар Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика