UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19Сервер Жепаров: "Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бундан қулай имконият яна қачон бўлади билмаймиз"  2 11:04«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисига 45 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40«Реал Мадрид» Италия терма жамоасининг асосий ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 10:10Маркус Рашфорд ёзда МЮни тарк этиши мумкин. Унинг эҳтимолий жамоаси ҳам маълум  2 09:45Мавсумдаги илк Эл Классико АҚШда бўлиб ўтади  2 09:18Мамардашвили, Микаутадзе, Муcиала, Родри, Пепе - LʼEquipe Евро-2024 гуруҳ босқичининг рамзий жамоасини тузди  3 09:14Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев: "КХДР терма жамоаси ўй учрашувларини қаерда ўтказиши номаълум. ОФК иккинчи босқичдаги сариқ карточкаларни бекор қилиш аризаси билан ФИФАга мурожаат қилди"  13 08:49Начо «Реал Мадрид»ни нима сабабдан тарк этганини тушунтирди  3 08:21Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  5 07:54Копа Америка. Уругвай иккинчи турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:27Копа Америка. Мезбонлар кутилмаганда мағлуб бўлишди  9 01:48Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" билан шартнома муддатини узайтиришга яқин  2 01:23Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз"  3 01:11Максим Шацких: "Декабргача турнир жадвалига умуман қарамайман  22 00:50Виталий Левченко: "Йўқ жойдан очко йўқотдик. Ёзги трансферлар ойнасида маҳаллий футболчиларни ўз таркибимизга қўшиб олишимиз мумкин"  16

Достон Турсунов: “Металлург” мураббийлари ишончини оқлашга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Достон Турсунов: “Металлург” мураббийлари ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"

“Қўқон-1912” жамоаси ҳимоячиси Достон Турсунов якунланган мавсумда 24та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси фаолиятини Бекободнинг “Металлург” клубида давом эттиришга қарор қилди. Биз ҳимоячи билан боғланиб қўқонликлар сафидан кетиш сабабларини сўрадик.

- Сиз учун “Қўқон-1912”даги бир мавсум қандай ўтди?

- 2016 йил олий лигада “Қўқон-1912” сафида ўйнадим. Ундан олдинги йилларда бир мавсумда бу қадар кўп ўйинда майдонга тушмаган эдим. Қўқонликлар сафида 20дан ортиқ ўйинда иштирок этдим. Яъни олий лигада тўлақонли дебют мавсумимини ўтказдим деб айта оламан.

- Жамоа нима учун мавсум охирида олий лигада қолиш учун курашди деб ўйлайсиз?

- Қийин савол. Футболда доим ҳам ютишнинг имконияти йўқ. Қайсидир баҳсларда омад биздан юз ўгирди, баъзи учрашувларда ўзимиз хатоларга йўл қўйдик. Шу сабабли ҳам мавсум охирида олий лигада қолиш учун курашдик. Тўғриси “Қўқон-1912”дек клуб биринчи лигада ўйнаса ярашмасди. Нўъмон Ҳасанов жамоага келиб барчаси ўзгариб кетди. Йигитларга ишонч берди, ҳамма бирга ҳаракат қилди ва якунда мақсадимизга эришдик.


- Бир йил давомида олий лиганинг асосий футболчиси сифатида ўйнаб нималарни ўргандингиз?
- “Қўқон-1912” сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушишга эришганимдан хурсандман албатта. Олий лигада кучли ва тажрибали ҳужумчиларга қарши ўйнадим. Бутун мавсум давомида ҳар қандай футболчи учун бир маъромда ўйнаш қийин.

- Қўқонда қайси футболчилар сизга кўпроқ ёрдам беришди?

- Жамоага мени Мурод Исмоилов олиб келиб менга ишонч билдириб майдонга туширишни бошладилар. “Қўқон-1912”да барча йигитлар бир-бирига ёрдам беради. Жамоада Азиз Тўхтабоев, Носир Отақўзиев ва Жалил Кимсанов, иккинчи даврада келган Собир Ҳамидов ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар менга кўп нарса ўргатишди. Уларга ва бошқа йигитларга раҳмат айтаман. Тўғрисини айтаман “Қўқон-1912”дан кетиш мен учун жуда қийин бўлди.

- Қайси ўйинлар сиз учун оғир ўтди?

- Ҳеч қайси баҳс осон ўтгани йўқ. Ҳеч қайси клуб осонгина таслим бўлгани йўқ. Бошқаларга нисбатан қийин ўйинларга келсак “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” билан учрашувлар оғир бўлди. Бу жамоалар сафида кучли ҳужумчилар ўйнашади.


- “Металлург”га ўтиш қандай рўй берди?
- Бекободнинг “Металлург” клуби мураббийлари мени жамоага таклиф қилишди. “Қўқон-1912” раҳбарияти мени кетишимга қаршилик билдирмади. Шу боис мен ўзимни Бекобод клуби сафида синаб кўришга қарор қилдим. Куни кеча жамоа билан шартнома туздим, бундан жуда хурсандман. Энди мураббийларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- Жамоа қандай кутиб олди?

- “Металлург” ҳам “Қўқон-1912” каби аҳил оила экан. Бекободда бир неча йиллардан буён деярли бир хил таркиб ўйнаб келмоқда. Яъни барча футболчилар бир-бирларини жуда яхши билишади. Мени жамоа ажойиб кутиб олди.

- Мураббийлар сиздан нима кутишаётганини айтишдими?

- Мен ҳимоячиман, шундай экан мураббийлар мендан нимани кутишлари аниқ (кулади). Таркибдаги тажрибали ҳимоячилардан билмаганларимни ўрганаман деб умид қиламан. Ҳикмат Ҳошимов ва Дониёр Одилов бир неча йиллардан буён олий лигада мунтазам равишда ўйнаб келишмоқда.


- “Металлург” жамоасига қандай таъриф берган бўлардингиз?
- “Чақилмас ёнғоқ”. Менимча шу таъриф тўғри келса керак. Бу жамоа ўтган мавсум кучли рақиблар билан учрашувларда ажойиб ўйинлар кўрсатганини барча кўрди.

- Бу йилги асосий мақсадингиз қандай?

- “Металлург”нинг мақсади олий лигада кучли бешталикка киришдан иборат. 2016 йил клуб мавсумни 7-ўринда тугатди, яъни ўтган йилги натижани яхшилаш керак. Менинг мақсадим эса жамоага кераклигимни исботлаб мураббийлар ишончини оқлашдан иборат. Жамоа билан қўйилган мақсадга эришамиз деб умид қиламан.   

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика