Достон Тошматов: “Битта ўйинда 5та гол уришимга шерикларим ёрдам берди”
11 май 2018 19:56
Янгиликлар
Достон Тошматов: “Битта ўйинда 5та гол уришимга шерикларим ёрдам берди”
- Аввало ғалаба муборак бўлсин.- Рахмат.
- Учрашув ҳақида фикрингиз қандай?
- Ўйин анча қизиқарли бўлди. Дастлабки дақиқалардан гол киритганимиз бизга руҳий устунлик бўлди.
- Бугунги ўйинда 5 та гол ураман деб ўйлаганмидингиз?
- Ҳар бир футболчи майдонга тушаркан, аввало жамоага ёрдам бераман деб харакат қилади. Мен ҳам хамма ўйинга гол киритиб, жамоага ёрдам бераман деб ҳаракат қиламан. 5 та гол киритишимга жамоадошларимнинг барчалари ёрдам беришди. Жамоадошларимга раҳмат айтаман.
- Ўтган 8 та тур натижасига кўра, голларингиз сони 9 та бўлди. Тўпурарлар ўртасида якка пешқадам бўлиб олдингиз, мавсум сўнгига қадар тўпурарликни сақлаб қола оласизми?
- Мени асосий мақсадим гол уриб, жамоамга ёрдам бериш. Тўпурарликка келсак ҳали мавсум сўнгига анча вақт бор, ҳаммасини вақт кўрсатади.
Акмал Раҳматуллаев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар