Достон Мелиқўзиев: "Келаси йил асосий таркибга киришга ҳаракат қиламан"

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2016, 11:32
Ёшлар лигасининг сўнгги турида “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари ўз майдонларида, “Олмалиқ” ўринбосарлар таркибини қабул қилишди.

Учрашувда Қўқонликларнинг ёш ҳужумчиси Достонбек Мелиқўзиев хет-трик қайд этди. Ўйиндан сўнг Достон Мелиқўзиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

-  Об-ҳаво ноқулай бўлишига қарамай жуда қизиқарли ўйин бўлди. Биз ўз майдонимиздаги сўнгги ўйинни юқори кайфиятда тугатиш учун ҳаракат қилдик. Учта гол урганимдан жудаям хурсанд  бўлдим. Жамоадошларимга раҳмат бугун тўп билан яхши таьминлашди. Голларда барчани ҳиссаси бор. Келажакда ўз устимда  янада кўпроқ ишлаб , мураббийларимиз ишончини оқлашга ва асосий таркиб футболчиси бўлишга ҳаракат қиламан – дейди Достонбек Мелиқўзиев.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia