UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  10 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  35 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2

Доннарумма ПСЖда бахтли эмас, Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда Янгиликлар

Доннарумма ПСЖда бахтли эмас, Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда

Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ПСЖдаги аҳволидан норози.

Манбанинг ёзишича, италиялик посбон Кейлор Навас билан кескин рақобатни кутган, аммо захирада шунча ўйин ўтказишини ўйламаган.

Ҳатто унинг агенти Мино Райолани ҳам вазият ҳайрон қолдирмоқда, у мавсум бошланишидан олдин Доннарумма ПСЖ асосий таркибида ўйнайди, деб ишонч билан айтганди.

Қайд этилишича, парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино Жанлуижини бошланғич таркибга киритиши қийин, чунки Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда. Булар сафига Лионель Месси, Неймар, Анхел Ди Мария, Маркиньос ва Леандро Паредес каби футболчилар киради.

Доннарумма билан шартнома тузиш қарорини шахсан ПСЖ спорт директори Леонардо қабул қилганди, у бу имкониятни қўлдан бой беришни истамаган. 

Жижи мавсум бошидан буён Лига 1'да ўтказилган тўққиз ўйиннинг атиги иккитасида майдонга тушди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика