

ПСЖ посбони Жанлуижжи Доннарумма кейинги мавсумда Кейлор Навас билан рақобат қилмаслиги ҳақида гапирди.
"Бизда Навас билан яхши муносабатлар бор. Вазиятни иккимиз ҳам тушуниб турибмиз. Жамоа орасида ва ўзаро бу вазиятни муҳокама қилдик. Ўйлашимча, кейинги мавсум Навас билан рақобат бўлмайди. Сабаби, клуб керакли танловни амалга оширади", -дейди Жанлуижжи Доннарумма.
Маълумот учун, Навас ушбу мавсум Франция чемпионатида 20 та ўйин ўтказди. Доннарумма эса 16 та.



