ПСЖ Доннаруммага ўринбосар топди

Omonjon To`xtamirzayev
20 янв 2025
Маълумотларга кўра, ПСЖ 25 ёшли кипер Жанлуижжи Доннарумма билан музокараларни тўхтатган.

Италияликнинг Франция гранди билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Клубдагилар унга муносиб ўринбосар сифатида "Лилль" дарвозабони Лукас Шевальени кўришмоқда. Пойтахтликлар 23 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш учун барча имкониятларини ишга солади.

Ўз навбатида, "Лилль" дарвозабони билан хайрлашишга ошиқмаяпти ва бу трансфер учун каттагина сумма сўраши кутилмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: onefootball.com