UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Дониёр Усмонов: Қўқонлик мухлислар ўзбек футболининг фидоиларидир" Янгиликлар

Дониёр Усмонов: Қўқонлик мухлислар ўзбек футболининг фидоиларидир"

"Қўқон-1912" ПФКнинг "kokand1912.uz" сайти томонидан қўқон футбол мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра - "2014 йилнинг энг яхши футболчиси" деб - Дониёр Усмонов тан олинди.

Сўровномада 180та футбол ишқивози овоз берган ва номалари зикр этилган қўқонлик 12 футболчи ичида Дониёр Усмонов - 38% билан биринчи, Отабек Ҳайдаров - 13% билан иккинчи ва Азиз Ашуров - 10% билан учинчи ўринни эгалаган. Шу муносабат билан иқтидорли  ҳужумчи - Дониёр Усмонов билан учрашиб суҳбатлашдик.

-  Дониёр, сизни "kokand1912.uz" сайти томонидан Қўқон футбол  мухлислари ўртасида ўтказилан сўровномага кўра  "2014 йилнинг энг яхши футболчиси" деб тан олинганлигиз билан табриклайман.

Дониёр Усмонов:  - Раҳмат. Мен учун бу эътироф футболчилик фаолиятимдаги энг биринчиси ва энг шарафлиси.  Футбол энг аввалом бор муҳлислар учун ўйналинади ва шунинг учун мухлисларнинг футболчиларга берган баҳоси  - бу энг ҳолис ва хақиқийси, деб биламан.

-  Мухлислар хақида гап кетганда кўпчилик Қўқон футбол ишқивозларини футболимизда алохида ўрни борлигини такидлашади. Сиз қисқа вақт ичида қўқонлик муҳлисларнинг қалбидан ўрин  олдингиз. Қолаверса  Биринчи лига 2 - давранинг энг яхши тўпурари ҳам бўлдингиз. Майдонда харакат қилганингизда "Дониёр!!! Дониёр!!!" хайқириқларига хам кўникиб қолгандирсиз?

 Дониёр Усмонов: - Хақиқатдан ҳам мен қўқонлик мухлислар сингари фаол, футболни яхши тушунадиган, жамоа учун жонини ҳам берадиган ишқивозларни кўрмадим. Биргина мисол, чемпионатда ўз майдонимизда сўнги учрашувда "Маъшал"га биринчи марта ютказиб қўйдик. Шунга қарамай, тақдирдир тақозаси билан мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, олий лигага бериладиган иккинчи йўлланмани қўлга киритдик. Мана шунда қўқонлик мухлисларимиз футбол вазиятини  профессионалларча тушунгани учун, аншлаг бўлган стадионни тарк этишмади. Мағлубиятдан руҳан чўққан жамоамизни, ўзларининг олқишлари билан қўллаб-қувватлашди ва стадионни байрамга айлантиришди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Мен маъсулият билан айта оламанки -Қўқонлик мухлислар ўзбек футболининг фидоилари!

- Кўпсонли қўқонлик футбол ишқивозлари сиз хақингизда кўпроқ маълумот олишни ҳоҳлашади. Мумкин бўлса, футболга қандоқ қилиб қелгансиз, биринчи мураббийингиз ким бўлган, кейинчалик қаерларда фаолият кўрсатгансиз, гапириб  берсангиз.

 Дониёр Усмонов: - Футболга келишимга  хечким сабабчи бўлмаган. Оиламизда футболчи бўлмаган. Мен Тошкент вилояти Зангота туманида 6 июль 1994 йили таваллуд топганман. 10 ёшгача маҳалада ўртоқларим билан тўп тепиб юрардим. Кейин ўртоқларим билан биргаликда туман спорт мактабида футбол секциясига бориб ёзилдим. У ерда бироз шуғуланганимдан кейин, машғулотларнинг қийинлигини кўриб,  бормай қўйдим. Биринчи мураббийим Рустам Исроилов мени чақириб, "машғулотларсиз яхши, тўғри футбол ўйнаб бўлмайди, озгина сабр қилсанг ўрганиб кетасан, хатто бу машғулотлар ўзинга ҳам ёқади" деди. Хақиқатдан ҳам тез орада  машғулотлар менга  ёқа бошлади. Мен ёш бўлишимга қарамай, кўплаб мураббийлар билан ишлашга тўғри келди, лекин Рустам акадан мени футболга қайтаргани учун миннатдорман. Энди,  футбол - мени ҳаёттмга айланган. Спорт мактабидан, Рустам Исроиловнинг тавсияси билан Чирчик олимпия заҳиралар коллежининг футбол бўлимига ўқишга кирдим. У ерни тугатишим билан 2011 - йили "Локомотив" Тошкент  мураббийи Рустам Арипов мени шу жамоага таклиф қилди. Мана ҳозиргача "Локомотив" билан тузилган шартномамга кўра шу ерда ўз фаолиятимни давом этиб келмоқдаман.

Тасодифни қаранг, футболчилик фаолиятингиз давомида мураббийларингиз Рустам исми билан боғлиқ экан. Анъанага биноан,футбол фаолиятингизда  муҳим ўрин олан  яна бир мураббийнинг исми Рустам. Сизни "Қўқон-1912"  жамоасига келиб қўшилишингиз жараёнлари хақида суҳбатимизни давом этсак. Умуман мураббий Рустам Абдуллаев билан хамкорлик  хақида гаприб берсангиз.

 Дониёр Усмонов: - Хақиқатдан ҳам менинг футболчилик фаолиятим давомида асосан Рустам акалар  мураббийлик қилиб келишмоқда. Рустам Абдуллаев билан "Локомотив"дан танишмиз. Менинг катта футболга келишимда ҳам унинг катта хиссаси бор. Рустам ака "Қўқон-1912" жамоасига  тайинланганидан кейин, орадан бир-икки тур ўтиб мен билан телефон орқали боғланиб, "Қўқон-1912" ПФКда ўйнашни ҳоҳлайсанми?" -  деб сўрадилар. Мен ҳам кўп ўйлаб ўтирмай ўзимни Биринчи лигада синаб қўрмоқчи бўлдим. Жамоа олдига вазифа қилиб,  Олий лигага чиқишни белгилагани мени ўзига жалб қилди. Шу тариқа чемпионатнинг  иккинчи даврасидан "Қўқон-1912"да ўйнай бошладим. Мени жамоага киришиб кетишимда клуб раҳбарияти,  барча футболчилар ва айниқса бош мураббий - Рустам  Абдуллаев катта роль ўйнади. Бир икки учрашувдан кейин, голллар ура бошладим ва муҳлисларнинг қўллаб-қувватлашлари мени  майдонда илҳомланиб яхши ўйнашимга сабаб бўлди.

- Барча мухлисларингизни қизиқтираётан  савол. "Қўқон-1912" жамоасига қайтасизми?

 Дониёр Усмонов: -  Маълумки, менинг "Локомотив" жамоаси билан тузган шартномам бор ва ҳозир мен шу жамоага тегишлиман. Ҳозирча шу ерда машғулотларни олиб бормоқдаман. Агар "Локомотив"нинг асосий таркибига тушмасам, унда  жамоа раҳбарларининг келишувига биноан "Қўқон-1912" клубидан ижарада ўйнашга розиман. Албатда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор, лекин айтганимдай, агар "Локомотив"да ўйнамасам, унда "Қўқон-1912" клубига ўтаман. Қўқон жамоаси ва муҳлислари мен учун қисқа вақт ичсида қадирдон бўлиб қолди. Менинг мақсадим ўзимнинг ҳужумкор футболим билан, миллий терма жамоа мураббийларнинг эътиборини қозониш. "Қўқон-1912" жамоасида эса менга гол уриш учун жамоадошлари яхши имкониятлар яратиб беришмоқда. Шунинг учун ҳам... 6 январ 2015 йили "Локомотив" Тошкент билан Дубайга, чемпионатга тайёрланиш  йиғинига учиб кетаман. Ўйлайманки, шу йиғиндан кейин қаерда ўйнашим хақида аниқ бўлади. 

- Суҳбатингиз учун раҳмат. Қўқонлик футбол ишқибозлари, янги йилда сизни яна жамоамизга қайтиб келишингизни  интизорлик билан кутиб қолишади. 

 Дониёр Усмонов: -  Барча қўқонлик мухлисларга раҳмат дейман. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Фурсатдан фойдаланиб "Қўқон-1912" ПФК раҳбарияти, футболчи ва мураббийларни ҳамда жонкуаяр мухлисларни янги йил байрами билан табриклайман ва жамоани олий лигада муносиб иштирок этишини тилаб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика