Донарумма "Удинезе"га қарши ўйиннинг 11-дақиқасида жароҳат олди, унинг ўрнига туширилган дарвозабон клуб сафида дебют қилмоқда

2 апр 2019, 22:43
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Донарумма А Сериянинг 30-турида жароҳат олди.

Айни пайтда "Милан" ва "Удинезе" жамоалари ўртасидаги учрашув давом этмоқда. 20 ёшли италиялик ўйиннинг 11-дақиқасида мажбуран алмаштирилди. Унинг ўрнини тажрибали Хосе Рейна эгаллади.

Таъкидлаш жоиз, испаниялик посбон "россонерилар" сафида А Сериянинг ўзи учун илк ўйинида иштирок этмоқда. Бунга қадар, Рейна Европа лигаси ва Италия кубогида майдонга тушганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia