Донадони: "0:6 ҳисобидаги шармандалик учун узр сўрайман, "Болонья" биринчи голдан сўнг қўрқиб қолди"

Aslanov Jasurbek
20 апр 2016, 11:25
"Болонья" бош мураббийи Роберто Донадони "Наполи"га қарши ўтган А Сериянинг 34-тур учрашуви (0:6) ҳақида фикр билдирди.

"Биз 0:6 ҳисобида мағлуб бўлдик ва бу шармандалик. Муваффақиятсизликда ҳар биримиз айбдормиз. Мухлислардан узр сўрайман, "Болонья" бундай мағлубиятдан сўнг эркакларча иш тутиши керак. Жамоа кейинги баҳсда яхшироқ ўйнаши керак. Бугун энг ёмони ўтказиб юборилган голларга жавоб реакцияси йўқлиги. Биринчи голдан сўнг биз қўрқиб қолдик. "Наполи"дек жамоа қўрқувни сезса бу уларга қўшимча куч беради" - дейди Донадони.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mediaset Premium