UZ

Сўнгги янгиликлар

04:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 02:21"Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогига эга чиқди!   86 02:18АПЛ. "Бўрилар" "Молине Стэдиум"да ғалабага эришиб, "Шеффилд Юнайтед"ни АПЛдан тушириб юборишди   0 02:13Гвардиола "Ман Сити"нинг Англия Кубоги ярим финалидаги мағлубиятига изоҳ берди  2 01:52"Манчестер Сити" де Брюйнени йўқотди  4 01:29"Ливерпуль" жароҳатдан тикланаётган ван Дейкнинг суратларини намойиш қилди   1 01:07Агуэро "Барселона"га маош бўйича талабини маълум қилди   2 00:46Гаттузо "Фиорентина" билан келишиб олди  0 00:23Аллегри "Ювентус"га қайтишга тайёр, фақат битта шарт билан   4 00:02"Вулверхэмптон" Украина терма жамоаси ҳужумчисига кўз тикди   1 23:48Испания Кубоги финали. "Атлетик" – "Барселона": Муниаин, Пике, Педри ва Гризманн асосийда!   13 23:38Бундеслига. "Байер" "Кёльн" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Бэйлидан дубль   0 23:26Англия Кубоги. “Челси” "шаҳарликлар"ни ютиб, финалга чиқди!   47 23:22А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  1 23:09Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"  24

Диёр Туропов: “Омадсиз иштирокимиз вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман” Янгиликлар

Диёр Туропов: “Омадсиз иштирокимиз вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман”

Бир неча йиллардан буён “Локомотив” жамоасида ўйнаб келаётган Диёр Туропов жорий мавсум чин манода “темирйўлчилар”нинг етакчисига айланиб улгурди.

Қанот вингери сифатида харакат қиладиган Туропов майдонда ўзини анчагина эркин хис қилиши ва индивидуал махоратини қўрқмасдан ишга солиши билан ҳам бошқалардан ажралиб туради. Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Қизилқум” (1:1) учрашувида мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилган Диёр Туропов шу куни майдонда бошқалардан яққол ажралиб турди. Championat.asia сайтининг талқинига кўра, Диёр Суперлиганинг 4-туридан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин олди. Шу муносабат билан Туроповга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Диёр, Championat.asia сайтининг талқинига кўра, рамзий терма жамоадан ўрин олдингиз. Бундай бўлишини кутганмидингиз?
- Сайтингизни доимий равишда кузатиб бораман. Албатта, ҳар бир турдан сўнг бериб бориладиган рамзий терма жамоадан кимлар ўрин эгаллагани билан ҳам қизиқаман. Тўғриси, Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ҳамма ўйинларни кузата олмаганим учун ҳам бу сафарги тур рамзий терма жамоасига тушишимни кутмагандим. Табиийки сайт ходимларининг бундай эътирофи мени хурсанд қилмасдан қолмади. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. 


Coca Cola Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси         


- “Қизилқум”га қарши кўрсатган ўйинингиздан қанчалик қониқиш хосил қилдингиз?
- Футбол жамоавий ўйин эканлигини ҳисобга олиб айтадиган бўлсам, тўғриси ўзимнинг харакатларимдан кўнглим тўлди дейишим нотўғри бўлади. Сабаби жамоамиз ўз майдонида дуранг қайд этди. Демак етарли даражада клубимга ёрдам бера олмадим.

- “Қизилқум” билан ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозаларингдан тўп ўтказиб юборгач, ўйин борасида устунликка эриша бошладинглар. Фикримизга қўшиласизми?
- Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очгач, асосий эътиборни ҳужумга қаратдик. Эътибор берган бўлсангиз, бутун жамоа бўлиб ҳужумга отландик. Ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Аммо ғалаба тўпини кирита олмадик. Шу куни биздан омад ҳам юз ўгирди дейиш мумкин. Бир қанча голли вазиятларни кўкка совурдик.

- Навоийликлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Қизилқум” таркибида тажрибали футболчилар ўрин олганини яхши билардик. Хусусан дарвозабон Игнатий Нестеров ортда туриб, жамоадошларини бошқариб боргани уларга қўл келмоқда. 



- Бу йил “Локомотив” бир қатор эътиборга молик трансферларни амалга оширганида, кўпчилик бу жамоани чемпионлик учун курашишини таҳмин қилганди. Бироқ жамоангиз ҳозирча ғалаба қозона олмаяпти. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Тўғри айтасиз жорий йил таркибга бир қатор етакчи ўйинчилар келиб қўшилди. Хусусан терма жамоага номзод футболчилар таклиф этилди. Аммо шунга қарамай чемпионат старти биз учун кутилганидек чиқмаяти. Менимча жамоа ўйиндан-ўйинга ўзига келмоқда. Озгина вақт керак. Таркиб деярли янгитдан тузилди десак ҳам бўлади. Омадсизлик вақтинчалик холат деб ўйлайман. Чемпионат ҳали узоқ вақт давом этади. Шунинг учун медаллар учун курашдан “Локомотив”ни четга чиқариш нотўғри бўлади. Ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

- Португалиялик мураббийдан ҳам кўп нарса кутгандик. Аммо натижа ижобий бўлмагач, Секейра бўйича таассурот ҳам салбий кўриниш олмоқда. Шахсан сиз европалик мутахассис ҳақида нима дейсиз?
- Секейра ўзбек футболида дастлабки мавсумни ўтказмоқда. Унга ҳам тўлиқ мослашиб кетиши учун барибир вақт керак бўлади. Мураббийнинг машғулот ўтказиш жараёни юқори суратда ташкил этилмоқда. Ўйинларга ҳам ажойиб тарзда тайёрлайди. Мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни майдонда қанчалик бажариш эса футболчиларга боғлиқдир. Шунинг учун муваффақиятсиз иштирокимизда биргина бош мураббийни айбдор сифатида кўрсатиш яхши эмас.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

-1   
06 апр 13:18:38
Ro'yobbek_Lokomotiv
олға Локомотив
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика